ЧУСТ. “Мен – Шавкат Мирзаев, Наманган вилояти Чуст туманидан мактуб йўлламоқдаман. Тадбиркорман. 2017 йили 28 ноябрь куни вилоят ҳокимлиги тендер комиссияси ўтказган тендерда қатнашиб ғолиб бўлдим. Шунга кўра, 2017 йил 13 декабрь куни Чуст тумани ҳокимининг 1926-сонли қарори чиқди. Шу қарорга асосланиб, вилоят архитектура бошкармаси тасдиқланган лойиҳа бўйича 1 миллиард сўмлик қурилиш ишларини бажардим. Лекин қувончим узоққа бормади. А.А. исмли шахс устимдан судга мурожаат қилибди. Мени судга таклиф ҳам қилишмади. Суд тендер комиссияси ҳамда туман ҳокими чиқарган қарорларни бекор қилибди, мен қурган бинони бузишга буйруқ берибди. Мен жуда катта ҳаражат ва харажат билан уч қаватли бино қурдим. Энди эса уни бузишмоқчи.
Наманган вилоят маъмурий судига апелляция бермоқчи эдим, қабул қилишмади. Вилоят ва туман прокуратурасига қилинган мурожаат ҳам жавобсиз қолди.
Мен қурилиш ишларини қонуний ҳужжатлар асосида қилганман. Республика идораларидан вазиятни холис ўрганиш учун ишчи гуруҳи тузишлари сўрайман. Катта маблағ сарфлаб қурган биноим ноқонуний бузиб ташланишидан хавотирдаман”.
(Бу хабар Озодликка 3 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|