УРГАНЧ. “Хоразм вилояти Урганч шаҳридан ёзмоқдаман. 2018 йил “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида нон ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун “Асакабанк”дан 27 млн сўм, 7 фоизли кредит олдим. Иш фаолиятимни кенгайтириш мақсадида бу йил ҳам банкка мурожаат қилдим, аммо банк ҳужжатларимни қабул қилмади. Ҳозирда ишим тўхтаб қолган. Банк эса кредитни тўлашни талаб қиляпди. Судга ўтказамиз демоқда.
Бу орада Урганч шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Аҳмeдовга учрашиб вазиятни тушунтирдим. Ҳоким ўринбосари кредит ажратса бўлади деди ва банкка хулоса ҳам берди. Аммо банк яна ҳужжатларим олмади. Халқ қабулхонасига ариза бердим. 3 кундан кейин “Асакабанк”дан қўнғироқ қилиб чақиришди. 15 июнь эди. Бордим. Банкдагилар “ҳозир ресурс йўқ, ресурс бўлса берардик”, дейишди. Ҳолбуки, дастлаб ҳужжат олиб борганимда ресурс бор эди.
Ҳозир ишсизман. Бу ёқда банк кредитни тўлашни талаб қилмоқда. Қийин вазиятда қолдим...”
(Бу хабар Озодликка 15 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|