Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:46

НАМАНГАН – “Мутасаддилар 1 миллиард сўм сарфлаб қурганим бино бузилишига томошабин бўлиб турибди”


ЧУСТ. “Мен – тадбиркор Шавкат Мирзаев, Наманган вилояти Чуст туманидан мактуб йўлламоқдаман. “Сиздан Телеграм”да аввалроқ 1 миллиард сўм сарфлаб қурган иморатим ноқонуний бузилаётгани ҳақда мактубим чоп этилган эди. Аммо масъуллар муаммога эътибор қаратмади. Шу боис қайта мурожаат қилмоқдаман.

2017 йили 28 ноябрь куни вилоят ҳокимлиги тендер комиссияси ўтказган тендерда қатнашиб ғолиб бўлдим. Шунга кўра, 2017 йил 13 декабрь куни Чуст тумани ҳокимининг 1926-сонли қарори чиқди. Шу қарорга асосланиб, вилоят архитектура бошқармаси тасдиқланган лойиҳа бўйича 1 миллиард сўмлик қурилиш ишларини бажардим. Лекин қувончим узоққа бормади. А.А. исмли шахс устимдан судга мурожаат қилибди. Мени судга таклиф ҳам қилишмади. Суд тендер комиссияси ҳамда туман ҳокими чиқарган қарорларни бекор қилибди, мен қурган бинони бузишга буйруқ берибди. Мен жуда катта ҳаракат ва харажат билан уч қаватли бино қурдим. Энди эса уни бузишмоқчи.

Наманган вилоят маъмурий судига апелляция бермоқчи эдим, қабул қилишмади. Вилоят ва туман прокуратурасига қилинган мурожаат ҳам жавобсиз қолди.

Мен қурилиш ишларини қонуний ҳужжатлар асосида қилганман. Республика идораларидан вазиятни холис ўрганиш учун ишчи гуруҳи тузишлари сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 1 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG