Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:02

ҚАШҚАДАРЁ – “ИИБ ST даракчисининг мурожаатини ўрганиб чиқди ва унга жавоб қайтарди”


“Сиздан Телеграм”да қашқадарёлик Ф.Эшмуродовнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб ёзган мактуби чоп этилган эди. Қашқадарё вилоят ИИБ ушбу ҳолатни ўрганиб, бу масала юзасидан Озодликка жавоб хати йўллади:

“2019 йил 1 март куни @ozodnews “Sizdan Telegram” сайтида “Қашқадарё – ЙПХ нозири ҳайдовчига асоссиз равишда жарима ёзди” сарлавҳаси билан Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро Эшмуродов Фахриддин томонидан Қашқадарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимларининг қонуний фаолиятидан норози бўлган ҳолати баён қилинган.

Жумладан, 2019 йилнинг 1 март куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманининг фуқаролар гавжум бўлиб йиғиладиган “Ўзбекистон - Чорвадорлар” кўчалари кесишган чорраҳасида автомашиналар қатновини тартибга солиш мақсадидадислокацияга асосан вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари хизматни ташкил этган.

Шу куни соат 13-40да мазкур чорраҳага ўрнатилган йўл белгиларига амал қилмай тўхтаб турган 5 нафар автомашина ҳайдовчиларига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Фуқаро ўз мурожаатида ходимнинг ҳаракатларини нотўғрилигини иддао қилиб, у томонидан билдирилган ҳолатларни нашрни ўқувчилар нотўғри тушунишларини олдини олиш мақсадида Қашқадарё вилоят ИИБ Матбуот хизмати қуйидаги мазмунда раддия билдиради.

2019 йил 1 март куни ЙҲХБ ходимлари томонидан мазкур чорраҳада йўл белгиларига амал қилмаган ҳайдовчиларга маъмурий баённомалар тузилиши жараёнида фуқаро Ф.Эшмуродов бевосита чорраҳада тўхтаб турганлиги сабабли (ЙҲҚнинг 91 ва 102-бандларига асосан чорраҳада тўхтаб туриш тақиқланган) унга нисбатан тузилган маъмурий баённомадан норози бўлиб, ходимлар қоидабузар 70 W 232 KA давлат белги рақамли автомашина ҳайдовчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмаганлигини баён этган.

Фуқаро Ф.Эшмуродов томонидан билдирилган важ асоссиз бўлиб, шу куни ходимлар бевосита амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 3.27 йўл белгиси таъсири остида тўхтаб турган қоидабузар 70 W 232 KA давлат белги рақамли автомашина ҳайдовчига нисбатан ҳам маъмурий баённома тузилишини таъминлаганлар.

Шунингдек, фуқаро Ф.Эшмуродов ички ишлар идоралари ходимларининг шаъни ва қадр қимматини камситувчи, ишчанлик обрўсига путур етказувчи, ҳақиқатга тўғри келмайдиган уйдирмалар тарқатиб, ўзини жавобгарликдан олиб қочишга ҳаракат қилганлиги ҳолати бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, келгусида қонуний тўхтамга келишлик учун прокуратура идораларига юборилган”.

(Бу хабар Озодликка 9 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG