Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:13

ҚАШҚАДАРЁ – “ЙПХ нозири ҳайдовчига асоссиз равишда жарима ёзди”


ҒУЗОР. “Мен – Фахриддин Эшмуродов, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Тинчлик маҳалласидан ёзмоқдаман. Жорий йил 1 февраль куни ЙПХ ходими Н. А. тақиқланган жойда турган “Нексия” автомобилига жарима солиш ўрнига, рухсат этилган жойда турган “Кобальт” автомашинасига баённома ёзди. Ҳақиқат излаб, 1102 ишонч телефонига қўнғироқ қилдим. 15 кунда текшириш учун ЙПХ ходими Фарҳод Умаров келди ва мендан воқеани ёздириб олди. Воқеа юзасидан 5 дона фотосурат тақдим этдим. Лекин вазиятни тўлиқ ва холис ўрганишмади. Менга қониқарсиз жавоб беришди. Мен кўрсатган важлар исботини топмаганмиш. Сўнгра Sizdan Telegram лойиҳасига ёздим. Хабарим Телеграмга чиққанидан 2 кун ўтиб, 6 март куни вилоят ЙҲХБдан бошқа текширувчи келди, воқеа жойини кўрди ва менга тушунтириш хатига қўшимча ёздириб олди. Тўхтаб турган жойим на чорраҳага, на 3.27 белгига тўғри келади. Текширувчи менга “баённомани бекор қиламан, нотўғри ёзган бўлса жавобини ўзи беради” деб кетди. Яна ўша эски ҳолат, судга қолдирилибди. ЙПХ текширувчилари барибир ўз ходимига ён босмоқда, чунки айб унга ўтса, жаримани Н. А.тўлашига тўғри келади. Компьютер базасига тушган, уни ўчиришнинг иложи йўқ. Хуллас¸ яна ўша адолатсизлик”.

(Бу хабар Озодликка 7 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG