Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:45

ҚАШҚАДАРЁ – “ST’да ёритилган шифохона таъмирланиб фойдаланишга топширилди”


“Cиздан Телеграм”да Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 2-сонли Кўкдала шифохонаси Тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси Аширали Бердиевнинг мактуби чоп этилган эди. Чироқчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу мактубга жавоб бериб, шифохона таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилганини маълум қилди. Қуйида ҳокимлик йўллаган маълумотлар чоп этилмоқда.

“Чироқчи тумани марказидан қарийб 45-50 километр олисдаги аҳоли истиқомат қилаётган ҳудудларда фуқароларнинг сифатли тиббий хизматга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида тиббиёт муассасалари бунёд этилмоқда ҳамда қайта реконструкция қилинмоқда. Ана шундай хайрли ишлардан бири сифатида Кўкдала қўрғонидаги кўп тармоқли шифохонанинг қайта реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилганини мисол келтириш мумкин.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонанинг барча бўлимлари замонавий қиёфага кирди. Бино атрофи ободонлаштирилиб, яшил ҳудудлар барпо этилди. Барча бўлимлар жаҳон тиббиётининг сўнгги ютуқлари асосида янги тиббий диагностика воситалари, жиҳозлар билан таъминланди. Замонавий УТТ, ЭКГ, рентген, лапароскопик воситалар, физиотерапия муолажаларини ўтказишда қўлланадиган тиббий асбоб-ускуналар бунга мисолдир.

Ушбу тиббиёт муассасасининг қурилиш-реконструкция ишлари учун 5 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ ажратилган эди. “Олим ўғли Жасур” хусусий фирмаси қурувчилари томонидан қисқа фурсатда капитал таъмирдан чиқарилган тиббиёт муассасасининг фойдаланишга топширилгани кўкдалаликларга қувонч бағишлади. Бундан 4-5 йил олдин кўкдалаликлар саломатлигидан азият чекиб қўшни туманлар, вилоятлар шифохоналарига мурожаат этарди. Ушбу шифохонанинг реконструкция қилиниб, сўнгги тиббий воситалар билан жиҳозлангани Кўкдала қўрғони фуқароларининг оғирини енгил қилди. Кўкдала, Аҳмад Яссавий ва Файзулла Хўжаев ҳудудларида истиқомат қилаётган 115 мингдан ошиқ аҳолига хизмат кўрсатувчи кўп тармоқли шифохона 95 ўринга ихтисослаштирлган. Шунингдек, 20 ўринли шошилинч тез ёрдам бўлими ташкил этилган. Шифохонага мурожаат этган бемор муассасанинг ўзида малакали шифокорлар кўригидан ўтиб, саломатлигини тиклаши учун қулайликлар яратилган”.

(Бу хабар Озодликка 7 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG