Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:40

ТОШКЕНТ – “Олмазор ҳокимлигидан ҳақини ололмаётган тадбиркорнинг муаммоси ҳал этилди”


Аввалроқ Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокимлиги тадбиркорга бажарган ишлари учун ҳақ тўламагани ҳақида материал эълон қилинган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Олмазор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

“Фарғона вилоятида рўйхатдан ўтган “Кеногаз махсус таъмир” МЧЖ билан “Иброҳим ота” МФЙ ўртасида 9-, 11- ва 14-уйларнинг том, фасад ва кириш қисмларини таъмирлаш бўйича 2018 йилнинг 13 июнида шартнома имзоланган. Шартноманинг умумий қиймати 360 миллион сўмни ташкил этади. 2018 йил 23 июлда “Кеногаз махсус таъмир” МЧЖга бажариладиган ишлар учун олдиндан 170 миллион сўм тўлаб берилган. Аммо шартномада назарда тутилган ишлар якунлангач, қониқарсиз деб топилган. Бундан ташқари, талаб қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаган. Жумладан, уйларга ўрнатилган ёмғир сувининг оқиб кетиши учун мўлжалланган қувурлар чала ўрнатилган, фасад қисми сифатсиз бўялган. Уйдаги қувурлар ҳам сифатсиз ўрнатилган. Ҳолатни тасдиқловчи фотосуратлар мавжуд. Камчиликлар бартараф этилмагани боис 9-, 11- ва14 уйларда олиб борилган таъмирлаш ишлари юзасидан тузилган далолатномага буюртмачи ишни қабул қилиб олгани ҳақида имзо қўймаган.

“Кеногаз махсус таъмир” МЧЖ томонидан барча камчиликлар бартараф этилиши лозим бўлган. Камчиликлар мавжудлиги боис Тошкент шаҳар ягона буюртмачи инжиниринг компанияси томонидан ҳам ишлар қабул қилиб олинмаган. Тадбиркорнинг бажарган ишларида камчиликлар мавжудлиги боис пул маблағлари тўлиқ тўланмагани билдирилган эди.

Бугун Олмазор тумани ҳокимлиги тадбиркорга пулларини тўлаб берди”.

(Бу хабар Озодликка 12 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG