Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 13:39

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: “қассобхона”га айланган туғруқхонанинг уч врачи ишдан олинди..." (ВИДЕО)


ҚАШҚАДАРЁ – “Бу туғруқхонани одамлар бекорга қассобхона деб атамас экан!” (ЯШИРИНЧ ОЛИНГАН ВИДЕО)
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:43 0:00

“Cиздан Телеграм”да Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги туғруқ мажмуасидаги тамагирлик ва хизмат вазифасига совуққонли ҳолати ҳақида мактуб чоп этилган эди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидаги "Қашқадарё газетаси"да ўз жавобини эълон қилди:

“Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан вазият ўрганилмоқда. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан мурожаатда қайд этилган аёл ва гўдакнинг саломатлиги алоҳида назоратга олинди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан шаҳар туғруқ комплексида ўтказилган умумий йиғилишда ушбу ҳолат атрофлича муҳокама қилинди.

Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсунов, Қарши шаҳар ҳокимининг ўринбосари Алишер Насимов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий хизмат сифатини назорат қилиш инспекцияси вилоят бўлими бошлиғи Илҳом Қодиров, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Шерали Нурматов, Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Моҳигул Баҳромова, бошқарма ва шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматлари раҳбарлари, туғруқхонадаги барча шифокорлар, ҳамширалар ва доялар иштирок этди.

Умумий йиғилиш қарорига асосан Қарши шаҳар туғруқ комплексида Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни талабларига риоя этилиши ҳолати қониқарли эмас, деб топилди. Бу борада комплекс раҳбарига ҳар бир ходим билан жиддий тушунтириш олиб бориш, ички жамоатчилик назоратини кучайтириш вазифаси топширилди.

Ушбу ҳолат бўйича туғруқ комплексининг уч нафар шифокори ва бир ҳамшираси эгаллаб турган вазифаларидан озод этилди. Тегишли қонун талабларига риоя этилиши борасида назоратни сусайтиргани учун шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан туғруқ комплекси бош врачи Салима Очиловага нисбатан “ҳайфсан” интизомий чораси кўрилди. Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Моҳигул Баҳромовага нисбатан интизомий чора кўриш бўйича вазирликка таклиф киритилди.

Вилоятнинг барча тиббиёт муассасаларида Қарши шаҳар туғруқ комплексида қайд этилган ҳолатни муҳокома этиб, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган қарор ва буйруқлар ижросини қайтадан кўриб чиқиш борасида чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маъмурияти шундай имтиёз ва имкониятлар яратилаётган, шунингдек, Ўзбекистоннинг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги тажрибаси ва ютуқлари халқаро миқёсда эътироф этилаётган бир пайтда юқоридаги нохуш ҳолатларнинг рўй бергани жуда афсусланарли ҳол деб ҳисоблайди ва тизимда коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишларни кучайтириш бўйича барча чораларни кўради. Қанчалик билимли, малакали ва моҳир мутахассис бўлмасин, тамагир кишига тизимда ўрин йўқ, деб билади. Шу сабабли ҳар бир тиббиёт ходимига ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашиши нафақат ўзининг ва жамоасининг, балки ахборот майдони чегара билмаётган айни шароитда юртининг шаъни, обрў-эътибори билан боғлиқлиги батафсил тушунтирилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан барча тиббиёт муассасаларининг қабул ва бошқа бўлимларида кўзга кўринарли жойларда “ишонч телефонлари” кўрсатилган мурожаатлар лавҳалари жойлаштирилган. Фуқаролардан тиббиёт ходимларининг коррупцияга алоқадор хатти-ҳаракатлари юзасидан мазкур шифохона, ҳудуддаги тиббиёт бирлашмаси ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маъмуриятига зудлик билан хабар беришларини сўраймиз. Ҳар бир мурожаатнинг жиддий ўрганилиши кафолатланади. Бу борадаги ҳамкорликни жуда қадрлаймиз ва ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракатларимиз тизимда юқоридаги сингари жирканч иллатларнинг олдини олишда, қатъий жамоатчилик назоратини ўрнатишда катта самара беришига ишонамиз”.

Маълумотларга кўра, туғруқ комплексида кузатилган ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси томонидан ҳам ўрганиляпти. Ўрганиш натижаларига кўра тегишли мутасадди-ходимларга нисбатан янада қатъий чоралар кўрилиши мумкин.

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG