ЗАРАФШОН. “Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 2-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги отрядидан ёзмоқдамиз. Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли объектларда хизмат қиламиз. Аввалроқ “Сиздан Телеграм”да раҳбарият маиший техника буюмларини ўз хонасига ўрнатиб олгани, оддий ходимларга эса шароит яратиб бермаётгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Мактуб ортидан раҳбарият казармамизга янги музлаткич ва кондиционер олиб берди. Ходимлар талабига қулоқ солгани учун раҳбариятга, муаммони кўтаргани учун Озодликка раҳмат айтамиз”.
(Бу хабар Озодликка 1 ноябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|