БУХОРО. “Бухоро муҳандислик-технология институтидан ёзмоқдамиз. Институтимизга 2019 йил 30 мартда янги ректор тайинланди. Янги раҳбар келгач, ўқитувчилар фаолиятига аралашиш кучайди. Масалан, якуний назорат пайти аудиторияга докторант ва бухгалтерлар “қоровуллик”ка қўйиляпти. Талабалар билими кафедра мудирлари томонидан баҳоланяпти. Бу ҳол биз – ўқитувчиларнинг шахсиятимизга тегмоқда. Нима бизга шунчалик ишонч йўқми?
Янги ўқув йили бошланган бўлса-да, институт ҳудудида қурилиш тугамаган. Институт ҳудудида сигир боқилмоқда. Ходимларни ишга тайинлашда таниш-билишчилик ва қариндош-уруғчилик қилинмоқда.
Раҳбар 6 ой давомида умуман ўзгариш қилмади ёки қилишни хоҳламади. Институтимизда муҳит тоза бўлишини истаймиз”.
(Бу хабар Озодликка 3 октябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|