ЮНУСОБОД. “Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Бодомзор даҳасидан ёзмоқдамиз. Боғишамол кўчасидаги икки қаватли уйларда яшаймиз. Яқинда кучли ёмғир ёғди, ўша кунлари подъездларимиз сувга тўлиб кетди. Кейин эса ертўлада каламуш ва чаёнлар кўпайди.
Муаммоларимиз кўп. Ахлат ташиш хизмати яхши ишламайди. Болаларимизга ўйин майдончаси йўқ. Подъездимиздан доим газ сизиб туради. Тахтали уйларимиз ёниб кетмаса эди, деган хавотирдамиз.
Бир муддат аввал инвесторлар келди ва "уйни бузамиз" деб, штаб қурди. Лекин шу билан қайтиб қораларини кўрсатишмади.
Бизнинг муаммоларни эшитадиган, ҳал қиладиган масъуллар бормикан?!”
(Бу хабар Озодликка 13 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|