Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:02

ТОШКЕНТ – “Хизмат вазифасини бажариш чоғи вафот этган ИИБ ходими оиласи бошпанага муҳтож” 


Ваҳоб Одилов ИИББ ППХ бригадаси 2-батальон, 3-отряд милиционер-ҳайдовчиси бўлиб ишлар эди.
Ваҳоб Одилов ИИББ ППХ бригадаси 2-батальон, 3-отряд милиционер-ҳайдовчиси бўлиб ишлар эди.

ОЛМАЗОР. “Мен – Маҳлиё Очилова, Тошкент шаҳри Олмазор тумани ички ишлар идорасига тегишли ётоқхонадан мактуб йўлламоқдаман. Турмуш ўртоғим Ваҳоб Одилов ИИББ ППХ бригадаси 2-батальон, 3-отряд милиционер-ҳайдовчиси бўлиб ишлар эди. Оиламнинг суянчиғи, рўзғоримнинг устуни бўлган турмуш ўртоғим 2012 йил 20 январь куни хизмат вазифасини бажариш чоғи йўл-транспорт ҳодисасига учраб, фожиали тарзда ҳалок бўлди. У эндигина 28 га кирган эди. Мен эса 25 ёшимда қисматнинг оғир синовига рўбарў келдим.

Умр йулдошимдан икки қизалоғим ёдгор бўлиб қолди. Қизларим отаси билан ҳақли равишда фахрланади ва келгусида ватан ҳимоячиси бўлиш орзуси билан яшаяпти.

Фарзандларимиз анча улғайиб қолишди. Шундай экан, ёлғиз яшаётган бева аёл сифатида уларнинг келажаги ҳақида қайғуришга масъулман. Айни пайтда биз вақтинча истиқомат қилаётган, Минор кўчаси 2а-уйда жойлашган ётоқхонадаги шарт-шароит бизга мақбул эмас. Бундан ташқари, ётоқхонадаги коммунал тўловлар қимматлик қилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ виртуал қабулхонасига пойтахт ҳудудидан имтиёзли кредитга турар-жой сотиб олиш ва ушбу хонадонга фарзандларим билан доимий рўйхатга қўйишда ёрдам сўраб мурожаат қилдим.

Мурожаатимга Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номидан рўйхатга киритилганим ҳақида жавоб хати олдим.

Орадан бир неча ой ўтиб, Олмазор тумани ИИБ ходимлари “Сиз Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турмас экансиз, сизга имтиёзли кредит асосида уй-жой ажратиш мумкин эмас” деб жавоб беришди.

Мен яна президент виртуал қабулхонасига, ички ишлар вазирлигига мурожаат қилдим. ИИВдан келган жавоб хатида кредит асосида уй-жой ҳозирда фаолият юритаётган ходимларга ажратилиши маълум қилинган. Ахир, турмуш ўртоғим хизмат вазифасини бажариш жараёнида вафот этган-ку!

Ёлғиз она, ёлғиз аёл сифатида президентимиздан ёрдам сўрайман. Зора, Шавкат Миромонович дардимиздан воқиф бўлиб, мушкулимизни осон қилиб берса!”

(Бу хабар Озодликка 11 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG