СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўшқўрғон кўчасидан ёзмоқдамиз. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Р. Усмонов қарорига асосан, “Тошкент-4” терминали қурилиши муносабат билан 120 та хонадон бузилишга тушди. 2015 йили бузиш ишлари олиб борилди. Бу орада терминал қуриш режаси бекор бўлиб, 29 та хонадон вайроналар ичида бузилмай қолиб кетди. Ушбу хонадонлар яшашга яроқсиз, санитария-эпидемиология нормаларига жавоб бермайди. Ҳовлиларимиз атрофи чаён, чивин ва дайди итлар маконига айланди. 7-8 метр ўралар бор. 5 йилдан буён шундай оғир аҳволда яшаб келамиз.
2018 йилда бош вазир А.Арипов 29 та хонадонни бузишга кўрсатма берди, аммо ҳозирга қадар ўзгариш бўлмади. Вайроналар орасида қолиб кетган оилаларнинг тақдири билан ҳеч кимнинг иши йўқ”.
(Бу хабар Озодликка 13 октябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
Шарҳларни кўринг (1)
Бошқа шарҳлар