Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:02

СУРХОНДАРЁ – “Тадбиркор: ҳоким мансабидан фойдаланиб корхонам ва ер участкамни олиб қўймоқчи” 


МУЗРАБОТ. “Сурхондарё вилояти Музработ туманидан ёзмоқдаман. Тадбиркорман. Туман ҳокими мансабидан фойдаланиб, қурилиши давом этаётган ишлаб чиқариш бином ҳамда ободонлаштирилган ер участкамни ҳокимият тасарруфига ўтказишга уринмоқда. Бу борада ҳокимлик маъмурий судга даъво аризаси киритган.

Ташландиқ ер майдонини ободонлаштириш ва қурилиш ишларига 400 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлаганман. Хусусий корхонам давлатга 1 миллиард сўмдан ортиқ солиқларни ўз вақтида тўлаган.

Қачонгача тадбиркорларнинг ҳалол меҳнати назар-писанд қилинмайди? Қачонгача тадбиркорлар хусусий мулкидан ажралиб азият чекади? Туман ҳокими президентимизнинг сиёсатига қарши бораётганини наҳотки тушунмаса? Ахир, давлатимиз раҳбари ўтган ҳафта ўтган селектор мажлисида ҳокимларнинг зўравонлик сиёсатини кескин танқид қилди-ку!

Мансаб ваколатидан фойдаланиб, мулкимни тортиб олишга уринаётган мансабдор зўравонлигидан ҳимоя қилишларини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 6 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG