Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:25

НАМАНГАН – “Саратонга чалинган қизимни даволатиш учун кўмагингизга муҳтожман” (ВИДЕО)


НАМАНГАН – “Саратонга чалинган қизимни даволатиш учун кўмагингизга муҳтожман”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

НОРИН. “Мен – Абдулбосит Йўлдошев, Наманган вилоят, Норин туман, Юқори Чўжа МФЙдан ёзмоқдаман. Пайвандловчи устаман. 2019 йил бошида қизим саратон хасталигига чалингани маълум бўлди. Йил мобайнида Республика онкология марказида даволаниб келяпти.

Уйга келганидан кейин ҳам кечалари уйқу йўқ. “Тез ёрдам”дагилар ҳам манзилимизни ёддан билишади. Оилада ёлғиз ўзим ишлайман. Аммо даволаниш харажатларини кўтаришга қўлимиз калталик қилмоқда. Аввал эплаб келаётгандек, аммо охирги пайтлар йўлкира, ётоқ, текширувлар, озиқ-овқат, дори-дармонга етказолмай қолдик. Очиғи, ортиқча бир сўм ҳам қолмади. Олдинда эса кўп муолажалар турибди.

Маҳаллага ёрдам сўраб чиқдим, ҳали садо йўқ. Қўл силтаб кредит учун “Агробанк”ка хужжат топширдим, икки ойдан ўтди, аммо кредитдан ҳам дарак йўқ. Камбағалга келганда маблағ ҳам тугаб қолар экан!

Қизим соғайиб боряпти, аммо муолажаларни тўхтатиш мумкин эмас. Ушбу хатни аввало тегишли идоралар, қолаверса, саховатли ҳамюртларимиз ёрдам берарлар деган умидда ёздим”.

(Бу хабар Озодликка 2 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG