Сочидаги Қишки Олимпиада ўйинларида спортчиларга қўлга киритилган олтин медал учун 10-100 минглаб доллар миқдорида пул ваъда қилинмоқда. Катта миқдордаги пул медал ютиши кутилмаëтган давлатлар томонидан ўз спортчиларига таклиф қилинган.
Медал учун пул: Сочи медалига ким қанча беради?
1
Тўртта спортчини Сочига жўнатаëтган Озарбайжон медаллар учун катта миқдорда пул ваъда қилмоқда. Миллий Олимпия қўмитаси расмийси спортчилардан совринли ўрин кутилмаëтганини¸ бироқ совринли ўрин олган тақдирда бериладиган пул миқдори олтин медал учун 510 минг доллар¸ кумуш медал учун 255 минг доллар¸ бронза учун 130 минг доллар эканини айтди.
2
Озарбайжонга қўшни Арманистон олтин медал учун 30 минг доллар¸ кумуш учун 20 минг доллар¸ бронза учун 10 минг доллар беради. Охирги Қишки Олимпиада ўйинларида Озарбайжон ҳам¸ Арманистон ҳам совринли ўринларни қўлга кирита олмади.
3
Қозоғистон олтин медал учун 250 минг доллар¸ кумуш учун эса 150 минг бермоқчи. Учинчи¸ тўртинчи¸ бешинчи ва олтинчи ўринни қўлга киритганларга 75 минг доллардан ваъда қилинган.
4
Беларуслик Сергей Навикау 2010 йилги Олимпиадада 10 километрлик биатлон мусобақаси финалида. Беларус ва Украина спортчиларига олтин медал учун 150 минг доллар¸ кумуш медал учун 75 минг доллар¸ бронза учун эса 50 минг доллар ваъда қилган. Беларуслик спортчилар Ванкуверда учта медал қўлга киритган.