Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:56

Тожикистонда алимент тӯламаганлар жиноий жавобгарликка тортиладиган бўлди


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Бу меъёр мамлакат парламенти Жиноят кодексига киритган ўзгартиш билан қонун тусига кирди.

Душанбе яқинидаги Рӯдаки туманида яшайдиган Бобожон Сафаров 3 йил олдин хотинидан ажрашиб 2 фарзандига алимент тӯлар эди.
Айтишича, у ӯтган йили Россиядан депортация бӯлганидан буён олаётган ойлигидан 300 сомоний (тақрибан $34) миқдорида алимент тӯлашга қодир эмас.


“Ҳозир мен мактабда қоровуллик қилиб, ойига 600 сомоний ойлик оламан. Бу пул бир ӯзимнинг кун кечиришимга ҳам етмайди. Шу сабабли уч ойдан бери алимент тӯлолмаяпман. Мени судга чақириб, агар алиментни ӯз вақтида тӯламасанг сенга нисбатан жиноий иш очамиз, деб пӯписа қилишди. Нима қилишимни билмай қолдим”, -деди Бобожон Сафаров.

Тожикистон адлия вазирлигига кўра, мамлакатда 65 мингга яқин алимент тўлашдан бош тортаётган шахс бор. Бу вазиятга чек қўйиш учун 2 октябрда Тожикистон Олий Мажлисининг қуйи палатаси Жиноят кодексига ӯзгартишлар киритишни маъқуллади. Агар олдин алимент тӯлашдан бош тортган одамларга нисбатан шартли қамоқ жазоси ёки жаримага қўлланилган бўлса, энди уларга қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Тожикистон адлия вазири Рустами Шоҳмурод Озодлик радиосига янги тартибни изоҳлар экан, жумладан бундай деди:

“Ўзгартишга биноан, алимент тӯлашдан бош тортган шахс катта жарима тӯлаши ёки икки йиллик шартли қамоққа ҳукм этилиши мумкин. Агар бу шахс бундай қонунбузарликни такрорласа унга уч йил қамоқ жазоси кӯлланади”, - деди Рустами Шоҳмурод.

Адлия вазирининг айтишича, алиментни тӯламаган шахсларнинг кӯпини меҳнат муҳожирлари ташкил этади. Уларнинг баъзилари Россияда бошқатдан уйланиб, Тожикистондаги аёл ва болаларига моддий ёрдам кӯрсатмайди. Бошқа томондан Россиядаги иқтисодий бӯҳрон сабабли жуда кӯп муҳожирлар ишсиз қолиб ӯз ватанларига қайтишга мажбур бӯлган.

Ӯзбекистонда ҳам айни шу муаммолар мавжуд. 2017 йилнинг 1 июлидан бир ойдан ортиқ алимент тўламаган шахсларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоққа олиш чорасини қўллаш ҳақида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига қўшимча банд киритилди.

Қонунчиликка киритилган ўзгартишларга кўра¸ алименттўлашдан бўйин товлаш такроран содир этилган тақдирда шахс жиноий жавобгарликка тортилади. Бундай шахсларга нисбатан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.Шуниндек, қарздорлар чет элга чиқиш имкониятидан вақтинча маҳрум этилади.

XS
SM
MD
LG