Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:36

Тожикистон бозорларида "илик узилди": маҳаллий сабзавот йўқ, импорт қимматлаб кетди (ВИДЕО)


Об-ҳавонинг ёмонлашиб кетгани ва Тожикистонга маҳсулот олиб келинадиган асосий йўлларнинг ёпилиши импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархига таъсир кўрсатди.

Тадбиркорларнинг хабар қилишича, ҳозирча мамлакат бозорларига маҳаллий иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулотлар сотувга чиққани йўқ. Одатда ҳар йили февралнинг сўнгги кунларида маҳаллий фермерлар томонидан етиштирилган сабзавот бозорларни тўлдириб, импорт маҳсулотларини сиқиб чиқарар эди.

Пойтахтдаги “Мехргон” бозорида сабзавот сотиш билан шуғулланадиган Райҳон Бурхонованинг сўзларига қараганда, ҳар йили биринчи бўлиб Вахш водийисида етиштирилган сабзавот олиб келинарди.

«Фермерларнинг хабар қилишича, бу йил иссиқхоналарда сабзавотга касал теккан, шу сабабли иссиқхонада етишитирилган маҳсулотларнинг биринчи партияси икки ҳафтадан кейингина бозорларга чиқарилади», - дейди Бурхонова.

Тожик бозорларида импорт сабзавотлар нархи ошиб кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:35 0:00

Унинг сўзларига қараганда, бугунги кунда Самарқанддан олиб келинган бир килограмм помидор 25 сомони, Хитойдан олиб келингани эса - 23 сомони туради, Қирғизистондан олиб келинган маҳсулот бироз арзон – 20 сомони, Тожикистоннинг ўзида етиштирилган помидорлар эса 18 сомони (2 долларга яқин) га сотилмоқда.

Тожикистон бозорларининг катта қисмини импорт сабзавот маҳсулотлари эгаллаб олган, мамлакатга мева-савбзавот олиб келинадиган мамлакатлар рўйхати кенгайиб бормоқда. Қимматлиги боис кўплаб харидорлар импорт сабзавотларни сотиб олишдан воз кечмоқда ва пештахталарда маҳаллий бодринг ва помидорларнинг пайдо бўлишини кутмоқда.

XS
SM
MD
LG