Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:29

Тожикистон Афғонистон билан ўтиш пунктларини беркитиб қўйди


Тожикистон бир томонлама Афғонистон билан боғланган 5та кӯприк, 5 та чегара минтақалардаги бозор ва ӯтиш пунктларини беркитди. Ҳозир фақат икки давлат ӯртасидаги Шерхон Бандар ӯтиш пункти фаолият кӯрсатмоқда.

Афғонистондаги Бадахшон вилояти ҳокими Аҳмад Файсал Бекзод Озодлик радиоси билан суҳбатда икки давлат ӯртасидаги чекловлар, айниқса, чегара минтақалардаги бозорларнинг беркилиши ортидан Бадахшон аҳолиси жиддий қийинчиликларга дучор бӯлганини айтди.

“Бадахшонда кӯп туманларни вилоят маркази билан боғлаб турувчи автомобил йӯли йӯқ.

Айниқса, қиш пайтида қор ёғиши ортидан сӯқмоқ йӯллар ҳам бекилади.

Озиқ-овқат ва рӯзғор учун бошқа зарурий нарсалар фақат Тожикистон ҳудудидан етказилади” - деди Файсал Бекзод.

Хатлон вилоят ҳукуматидаги манба ҳам Озодлик радиосига “бу амал вақтинча, хавфсизлик сабаблари билан беркитилди,” деб айтди.

Аммо Тожикистон Миллий хавфсизлик қӯмитаси қошидаги Чегара қӯшинлари сӯзчиси Муҳаммад Улуғхожаев 14 декабрда Озодлик радиоси билан суҳбатда чегара беркитилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

“Бу хабарлар ҳақиқатга тӯғри келмайди. Барча чегарадаги ӯтиш пунктлари фаолият қилмоқда. Чегарада вазият тинч ва бирор янгилик йўқ,”- деб айтди Улуғхожаев.

Таҳлилчиларга кӯра, Шимолий Афғонистонда “Ислом давлати” террорчи гуруҳининг фаоллашуви ва Дарзоб ва Қуштеппа минтақаларини ӯз назоратига олгани Тожикистон томонини бундай чора-тадбир кӯришга мажбур қилган.

Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара узунлиги 1400 километр бўлиб, бу минтақада гиёҳванд моддалар контрабандачиларининг чегарадан ноқонуний ўтишга уринишлари кузатиб турилади.

2 декабр тунда Тожикистон ва Афғонистон чегарасида бўлиб ўтган отишмалар натижасида “Шўраобод” чегара отряди командири полковник Ахтамов Хайриддин ҳалок бўлган ва яна тўрт нафар чегарачи жароҳат олган эди.

Қуролли тўқнашув чоғида 3 нафар афғонистонлик контрабандачи йўқ қилиниб, қолган 9 ҳужумчи Афғонистон ҳудудига чекинган.

Тожикистон Чегара қӯшинлари музолимларининг айтишича, эҳтимол мазкур ҳужумчи гуруҳ Тахор вилоятидаги Чоҳи Об тумани ёки Бадахшон вилоятидаги Шаҳрибузург туманида яширинган.

XS
SM
MD
LG