Линклар

Шошилинч хабар
30 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:03

22 яшар ўқитувчи ўқувчиларини "ИД" сафларига ёллагани учун 19 йилга қамалди


Душанбе шаҳар суди
Душанбе шаҳар суди

Тожикистонда фуқароларни «Ислом Давлати» (ИД) террор гуруҳи сафларига ёллаганликда айбдор, деб топилиб, инглиз тили ўқитувчиси 19 йилга қамоққа ҳукм қилинди. Жаҳонгир Қосимов жазони қаттиқ режимли колонияда ўтайди.

Душанбе шаҳар суди ҳукмни 15 ноябрь куни чиқарди. Жиноят ишининг яна 9 нафар фигуранти, жумладан Қосимовнинг тўрт ўқувчиси 6 ойдан 19 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилинди.

22 ёшли инглиз тили ўқитувчиси Жаҳонгир Қосимов шу йилнинг июлида ҳибсга олинган эди. Судда у инглиз тили курсларида дарс бергани, шунингдек, хорижий тилда Қуръондан дарс олгани ва «жиҳод» ғояларини тарқатганини тан олган. Жаҳонгир Қосимов йигитларни ёллашга ўзининг алоқаси борлигини инкор қилмаган. У судда, ижтимоий тармоқлар орқали «ИД» тарғиботчилари билан танишганини, кейинроқ уларнинг мафкурасини қабул қилгани ва тарқата бошлаганини айтган.

Ҳукм қилинганлардан айримларининг қариндошлари ва адвокатлари суд ҳукмидан рози эмасликларини ва юқори инстанцияларга шикоят аризаси билан мурожаат қилишларини айтишди.

Афғонистон билан чегарада тўрт нафар йигит гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмасига қарши кураш идораси ходимлари томонидан ушланганидан сўнг Тожикистон махсус хизматлари Жаҳонгир Қосимовнинг изига тушди. Қўлга олинган йигитлар тожик-афғон чегарасидан ўтиб «ИД» жангарилари сафларига қўшилмоқчи бўлганликларини тан олишди. Улар Пянж дарёсининг у соҳилидасТожикистон фуқароси бўлмиш Абу Обид исмли шахс билан алоқа ўрнатишган, у йигитларга чегарага яқинроқ бориб НЎПни суратга олиш маслаҳатини берган.

«Йигитлар буйруқни бажаришган ва суратни жўнатишган. Шундан кейин Абу Обид йигитлар Афғонистонга ўтишга жиддий киришганликларига ишонган ва кутиш кераклигини айтган. Орадан кўп ўтмай у алоқага чиққан ва йигитларнинг чегарадан ўтишларини буюрган. Ўша вақтда «тўртовлон» қўлга олинди», - дейди манба.

XS
SM
MD
LG