Линклар

Шошилинч хабар
08 декабр 2019, Тошкент вақти: 21:30

Садриддин Айнийнинг Қори Ишкамбасига соқол қўйишга рухсат берилди


Хушнуд Додо театрда машҳур ёзувчи Садриддин Айний "Судхўрнинг ўлими" қиссасидаги Қори Ишкамба ролини ӯйнайди.

Ӯтган ҳафтада Тожикистон шимолида соқоли борлиги учун ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қӯлга олинган уч актёр озод қилинди.

Қори Ишкамба ва мулла ролларини ӯйнаш учун соқол қӯйган Конибодом шаҳар театри актёрларига соқол билан кӯчаларда юраверишига рухсат этилганини тасдиқловчи “маълумотнома” берилган.

Хушнуд Додо театрда машҳур ёзувчи Садриддин Айний "Судхўрнинг ўлими" қиссасидаги Қори Ишкамба ролини ӯйнайди. У ва ушбу пьесада муллалар ролини ижро этаётган Фаррух Ваитов ва Фарҳод Тӯхташевлар катта соқол қўйган.

Актёрлар соқолни спекталдаги образнинг бир унсури сифатида ўстирган. Аммо 7 октябрь куни Конибодом шаҳар кӯчасидауларнимилиция ходимлари ички ишлар бўлимига олиб келиб, жамоат жойида соқол билан юриш тақиқланганлигини “тушунтирганлар”.

Актёрларга кӯра, жорий йилнинг ӯзида улар ӯнлаб марта бундай ҳодисага дуч келганлар.

Эндиликда Конибодом шаҳридаги мусиқий-драма театри актёрларга соқол билан юришлари учун расмий изн - ҳужжат берди.

Ҳужжатда актёрларнинг суратлари ва театрнинг муҳри бор.

Мазкур ҳужжат асосида улар йилнинг охиригача Тожикистонда соқол билан юришга ҳақлидирлар.

2015 йилда Тожикистон ҳукумати жамоатчилик орасида соқолга қарши кампания ўтказиб, ҳуқуқ-тартибот тузилмалари соқол қўйган минглаб эркакни қўлга олган эди. Қўлга олинган соқоллиларнинг бармоқ излари олинган, яшаш манзиллари аниқланган, кейин соқоллари қирқилиб, озод этилган эди. Сўғд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал Шариф Назарнинг журналистларга айтишича, бу тадбир диний экстремизм ва терроризмга қарши курашдаги қадам ҳисобланади.

“Экстремист ва террористик гуруҳларга аъзо бӯлишнинг биринчи шарти бу узун соқол қӯйишдир. Экстремизм ва терроризмга бовлиқ жиноятларни тергов қилиш жараёнида шундай хулоса келдик” -деди генерал Назар.

Тожикистонда соқолни қисқартириш жараёни 2009 йилда ўқитувчилардан бошланган эди. Ўшанда ёши 50дан ошган ўқитувчиларга узун соқол қўйиш тақиқланиб, ўз хоҳиши билан соқолини олмаганларга 150 сомоний (тақрибан 15 АҚШ доллари) миқдорида жарима солинган эди.

Биргина Хатлон вилоятида 13 минг одамнинг соқоли ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан мажбуран олдирилгани хабар қилинган.

Душанбеда жорий йилнинг 11 июлида ўтган “Урф-одатлар, байрам ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг 10 йиллигига бағишланган йиғилишда президент Эмомали Раҳмон яна бир бор соқол қўйганлар ва ҳижоб кийганларни танқид қилган эди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари соқол билан боғлиқ чекловларни шахсий ҳаётга аралашув ва инсон ҳуқуқларининг қўпол тарзда бузилиши сифатида баҳолаб келмоқда. Жумладан, АҚШ Давлат департаментининг инсон ҳуқуқлари аҳволигаоид ҳисоботларида Душанбе расмийларининг соқолга қарши кураши кескин танқид қилинган.

АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида Тожикистонда соқол қўйишга тўла таъқиқ жорий этилмаган бўлса-да, кўп ҳолатларда соқоллиларнинг ишга ўрнашишида кўплаб муаммолар юзага келаётгани таъкидланган.

XS
SM
MD
LG