Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:41

Душанбе ўзбек-тожик чегарасидан ўтиб-қайтишда муаммо йўқлигини билдирди


19 март куни Тожикистон парламенти қуйи палатасининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида фуқароларнинг ӯзаро борди-келдилари тӯғрисидаги ҳукуматлараро битим ратификация қилинди.

20 март тонгдан бошлаб юзлаб ӯзбекистонликнинг Тожикистон ҳудудига ӯта бошлагани хабар қилинди.

Хусусан¸ Жанубий Тожикистондаги Бохтар шаҳрида яшовчи Исломиддин Аслонов эрталаб Ӯзбекистоннинг Чодак минтақасидан 20 нафар қариндоши “Навбунёд” ӯтказиш пунктидан ӯтиб, Душанбега келганини айтади.

“Чодак қишлоғидан йигирма кишидан кӯпроқ одам Тожикистон ҳудудига ӯтди. Чегараларда уларга бирон қийинчилик, муаммо бӯлмади. Яхши кутиб олдик. Улар ҳозир Тожикистонда бемалол юришибди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмонга раҳмат дейишаяпти,” - деди Исломиддин Аслонов.

Айни пайтда¸ 20 март куни эрталаб Тошкентдан самолёт орқали юзлаб ӯзбекистонлик Душанбега келди.

Тожикистон туризмни ривожлантириш қӯмитаси масъул ходимлари ўзбекистонлик меҳмонларни алоҳида илтифот билан кутиб олди.

16 март куни Президент Имомали Раҳмон буйруғи билан Душанбедан автомобиллар карвони Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига йӯл олган эди.

Карвонда журналистлар, телеоператорлар, зиёлилар, сайёҳлик ширкатлар раҳбарлари ва “Скай тур” туристик ширкатининг доимий мижозлари бор.

Ушбу карвон Тожикистондаги “Скай Тур”сайёҳлик ширкати ва “Рахш Такси 3333” ширкати томонидан ташкил этилди.

Ўзбек-тожик чегарасидаги аксар ўтказиш пунктларидан икки томонга ўтиб-қайтиш бошлангани ҳақидаги хабарлар билан бир пайтда¸ Тожикистонинг Турсунзода ва Ӯзбекистоннинг Сариосиё ӯтказиш пунктида ӯзбекистонликларнинг Тожикистонга ӯтишларида тӯсиқлар юзага келган айтилмоқда.

Тожикистон Миллий хавфсизлик қӯмитаси қошидаги Чегара қӯшинлари матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаев Озодлик билан суҳбатда бундай хабарларни рад этди.

“Тожикистон томонидан ӯзбек фуқароларининг мамлакатга киришларига бирон тӯсқинлик ёки чеклов йӯқ. Бугун эрталаб Ӯзбекистон билан чегарадаги барча ӯтказиш пунктларида юзлаб ӯзбек ватандошлари бемалол Тожикистонга ӯтиб келмоқдалар. Ўзбекистон билан чегара постларида бирон муаммо йўқ”-деди Улуғхўжаев.

Жорий йилнинг 9-10 март кунлари Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида фуқароларнинг ӯзаро борди-келдилари тӯғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланган эди.​

XS
SM
MD
LG