Линклар

Шошилинч хабар
04 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:13

Омбудсман маошсиз қолган маҳкумларга кўмаклашмоқчи


Зангиотадаги колония. Иллюстратив сурат.
Зангиотадаги колония. Иллюстратив сурат.

Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 42-сонли манзил-колония маҳкумларига ойлик маош вақтида тўланмаётгани тасдиқланди, деб хабар берди Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман).

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда колония маҳкумлари кунига 12 соат меҳнатга жалб қилингани ҳолда иш ҳақини бериш пайсалга солинаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Қийноққа тутилганини иддао қилган маҳкум ўз баданини тилиб ташлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:32 0:00

Омбудсманнинг аниқлашича, 42-сонли манзил-колония ҳамда “Health line” корхонаси ўртасида тузилган шартнома асосида 262 нафар маҳкум меҳнатга жалб этилган.

Корхонада ишлар икки сменада ташкил этилган бўлиб, маҳкумларнинг ойлик маоши 1 млн сўмдан иборат. Маҳкумларга охирги марта июль ойи учун маош тўланган.

Омбудсман ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига таъсир чораси киритилишини маълум қилган.

Аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 27-сонли манзил-колония маҳкумлари маошсиз қолдирилгани аниқланганди.

XS
SM
MD
LG