Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2018, Тошкент вақти: 09:59

OzodNazar: Дабдабали тўйлар барибир бўлаверади!


Ўзбекистон Маданият вазири муовини сифатида бундан буëн Озодбек Назарбеков тўйга бора олмайдими?

Ўзбекистон президенти Навоий вилоятига сафар қилган 2 март куни Озодликка юборилган аудиофайлда Шавкат Мирзиëев "эртага Сенат"нинг давлат амалдорларининг тўй-ҳашамларига боришини тақиқловчи қарори чиқаражагини билдирган эди.

Жумладан¸ президент "туғилган кунини нишонлаган¸ тўй-ҳашамга борган амалдорларни қамайман!" дея масалани ҳар қачонгидан кўра қаттиқ қўйган эди.

Ўзбекистоннинг узоқ ва яқин тарихида “дабдабали тўйларни” чеклаш уринишлари бўлган.

Хусусан¸ Бухоро амири Музаффархоннинг “серчиқим тўй” ўтказганларни жазолаш талаби билан чиққани тарих китобларида эсланади. Туркистон жадидлари Беҳбудий¸ Авлоний¸ Қодирий¸ Фитрат ва Ҳамза асарларида ҳам дабдабали тўйлар танқид қилинган.

Совет ҳукумати ўзининг илк йилларида “дабдабали тўй ўрнига ихчам комсомол тўйлари ўтказиш”ни тарғиб қилган эди. Мустақил Ўзбекистон тарихида ҳам тўйларни чеклаш бўйича самарасиз ҳаракатлар кузатилди.

Лавозимини суиистеъмол қилаётган раҳбарлар, оёғи ердан узилган, манманликка берилиб кетган ҳавойи мансабдорларнинг номақбул ҳаракатлари маҳаллаларда, истиқомат жойларида соғлом муҳит бузилишига сабаб бўлмоқда, оддий одамларнинг нафсониятларига тегмоқда, уларни адолатга, умуман давлат ҳокимиятига ишончига зиён етказмоқда. Мазкур интилишларнинг носоғлом мусобақага айланиб кетиш ҳоллари дабдабали тўй-ҳашамларни ўтказишга қурби етмаган ор-номусли кишиларни оғир аҳволга туширмоқда”.

Шавкат Мирзиëевнинг бугун айтаëтган гапларига икки томчи сувдек ўхшайдиган бу иқтибос Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 1998 йил 28 октябрида имзолаган фармонидан олинди. Фармон президент Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари вазифасида ишлаган Мурод Қуролов ўта дабдабали тўй берганини қоралаб гапирганидан кейин чиққан ва бу тўй ортидан Қуролов жиноий жавобгарлика тортилган эди.

Бир неча йил ўтиб, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси бу борада фатво қабул қилган¸ хусусан¸лицензияли отинойилар воситасида тўйларни назорат қилишга уринган эди.

Бироқ президент фармони ҳам, мусулмонлар идораси фатвоси ҳам кимўзар пойгага айланган тўйларни жиловлай олмаётгани, дабдабали тўй соҳиблари давлат амалдорлариниг ўзи экани айтиб келинади.

Ўзбеклар этно-психологиясини ўрганган психолог олим Маҳмуджон Йўлдошев Озодлик билан суҳбатда “сиëсий қарорларга қарамасдан дабдабали тўйлар барибир бўлаверади” деган ишончдалигини билдирди.

Олимга кўра¸ “жамоавий зеҳният қуллигини бир қарор билан йўқ қилиш қийин."

OzodNazar: Дабдабали тўйлар барибир бўлаверади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:07 0:00
Бевосита линк

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG