Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:39

Турк депутати уйидаги ўзбек хизматчиси ўлими сирини аниқлаш талаби билан кампания бошланди


Турк ТВ каналлари Нодира Қодирова ўлимини "шубҳали" деб атамоқда.
Турк ТВ каналлари Нодира Қодирова ўлимини "шубҳали" деб атамоқда.

Туркиядаги ҳукмрон Адолат ва тараққиëт партиясининг парламентдаги депутати¸ истеъфодаги генерал Ширин Уналнинг уйида бир йилдан бери боқувчилик қилиб келган 23 яшар Нодира Қодированинг сирли ўлими турк парламенти ва матбуоти кун тартибига чиқди.

Хотин-қизлар ҳақлари ҳимояси билан шуғулланувчи туркиялик фаоллар “Нодирага нима бўлди?” деган шиор билан кенг қамровли тадбир бошлашди. Бу тадбирда айрим ўзбеклар ҳам иштирок этмоқда.

Айни пайтда Анқара шаҳар прокуратураси 24 сентябрь куни Анқарада жон берган Қодировани фоҳишалик билан шуғулланганликда гумонламоқда.

Озодлик 1 октябрь куни Анқарадаги Ўзбекистон бош консуллиги билан боғланиб¸ Нодира Қодирова билан боғлиқ сўнгги вазият борасида аниқ жавоб ола олмади.

Бу сўровдан бир неча соат ўтиб¸ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида “Нодира Қодированинг фожиавий ўлими элчихона назоратида экани” ҳақида баëнот пайдо бўлди.

Унда Анқара прокуратурасига таяниб¸ Қодирова иши юзасидан гувоҳларнинг сўроқ қилинаëтгани¸ марҳума ëзишмалари ва телефон сўзлашувлари ҳамда кузатув камераларидаги маълумотлар ўрганилаëтгани айтилди.

Озодлик гаплашган Анқара шаҳар прокуратураси матбуот хизмати вакили тергов гуруҳи суд-тиббиëт экспертизаси натижасини кутаëтганини билдирди.

“Нодирага нима бўлди?” тадбирига қўшилган ўзбекистонлик социолог Баҳодир Файзи¸ ҳуқуқ фаоллари ва Туркиядаги Жумхурият-халқ партиясининг аралашуви ортидан “фожиани оддий суицид деб малакалаб¸ бости-бости қилиш режаси ўхшамай қолган”ини айтади.

-Туркияда аёлларга қарши жинсий зўравонлик, оила ичидаги зўравонлик ва аёллар ўлими билан якунланаётган жиноятлар кун сайин ортиб бормоқда. Ва турк жамияти бу ҳолатга ўта ҳассос. Аëлларга қарши жиноят юз бериши билан ўнлаб ташкилот ҳимоя учун оëқланади. Машҳур адвокатлар текин ҳимоя қилиш учун ўз ҳизматини таклиф этади. Нодира фожиасида ҳам шундай бўлди. Минглаб турк бу қиз ҳимояси учун социал медиада мужодала бошлади. Афсуски¸ ўзбекистонлик марҳумани ҳимоя қиладиганлар орасида Ўзбекистон ватандошлари бармоқ билан санаш даражасида оз.

Баҳодир Файз билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:30 0:00
Бевосита линк


Таниқли адвокат Мужда Тўзвей Эрдан (Mujde Tozbey Erden) Туркиядаги “Болалар ва аëллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ташкилоти раҳбари. Озодлик билан суҳбатда у ўзи раҳбарлик қилаëтган ташкилот Нодира Қодирова масаласи бости-бости қилинмаслиги учун жиддий ҳаракат бошлаганини айтди.

"Нодирага нима бўлди?" ҳаракати қатнашчилари чизган сурат.
"Нодирага нима бўлди?" ҳаракати қатнашчилари чизган сурат.

Қодированинг прокуратура тарафидан “фоҳишаликда” гумонланганини қоралаган Мужда Тўзвей Эрдан “Биз Нодиранинг иши адолатли бир шаклда¸ ҳуқуқий доирада ҳал қилинишини талаб қиламиз” деди.

Туркиялик фаол Умид Қувонч (Umit Kivanc) Озодликка ижтимоий тармоқларда #nadirakadirova, #nadirayaneoldu, #nadirayaneyaptiniz ҳештеглари ортида бутун Туркия бўйлаб тадбир давом этаëтганини айтди. Унга кўра¸ 1 октябрга келиб бу тадбирни қўллаëтганлар сони бир неча мингдан ошган.

Қодировани қўллаëтган фарғоналик қиз
Қодировани қўллаëтган фарғоналик қиз

Депутат уйидаги сирли ўлим

Турк матбуотининг ëзишича¸ Нодира Қодирова 24 сентябрь куни тонгги 8:48 да генерал Уналга тегишли тўппончадан отилган ўқдан яраланган¸ соат 9:50 да Билкент касалхонасида жони узилган.

Ўлим сабаби¸ гўëки суиқасд. Фожиа пайтда уйда бўлган ҳукмрон партия депутати Ширин Унал¸ ҳозирча турк матбуотининг воқеага оид саволларига жавоб беришдан бош тортмоқда.

Нодира Қодирова кейинги бир йил давомида депутатнинг хаста хотинига боқувчилик қилиб келган¸ унинг Анқарадаги уйида яшаган.

Акаси Муҳаммадали Қодировга кўра¸ 1 йил олдин Туркияга келган Нодира университетга кириш имтиҳони топширишга тайëрланаëтган бўлган¸ унинг ҳаëтида ўзини ўлдиришга ундагулик бирор сабаб бўлмаган.

Айни пайтда¸ турк нашрлари Нодиранинг ўлимидан бир кун олдин Лайло Ниëзова исмли дугонасига жўнатган SMS да¸ “Ëмон ишлар бўлаяпти. Акамнинг юзига қандай қарайман. Ўлишни истайман”¸ деб ëзганини иддао қилган.

23 яшар қиз “ëмон ишлар” деганда нимани¸ кимни назарда тутгани ҳақидаги тахминни турк матбуоти ëзиб чиқди. FOX телеканали акасига таяниб Нодира Қодированинг депутат тарафидан жинсий тажовузга учраганлиги иддаосини ëйинлади.

Нодира Қодирова ўз юртида дафн қилинди
Нодира Қодирова ўз юртида дафн қилинди

XS
SM
MD
LG