Линклар

Шошилинч хабар
15 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:16

Туркия: Сайловлар тарихий бурилиш ясайдими?

14 май куни Туркияда президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Асосий кураш 20 йилдан бери мамлакатни автократик услубда бошқариб бошқариб, мамлакатни оғир иқтисодий инқирозга олиб келган амалдаги президент Ражаб Тайиб Эрдўған ва 6 мухолиф сиёсий партиядан ягона номзод ўлароқ тақдим этилган Жумҳурият Халқчи Партияси раиси Камол Қиличдарўғли ўртасида кечиши кутилмоқда.

Жорий президент Ражаб Тайиб Эрдўғон, Жумҳурият Халқчи Партияси раиси Камол Қиличдарўғлидан ташқари яна бир номзод Отатуркчилар иттифоқи”дан номзод Синан Оган ҳам президентлик курсиси учун курашади.

Ўзи аслида пойгада тўрт номзод бор эди.

Сайловга уч кун қолганда мухолифатдаги "Мамлакат" партиясининг лидери Муҳаррам Инже номзодини чиқариб олди.

Инже сайлов натижаларига жиддий таъсир қиладиган номзодлардан бири сифатида кўрилаётганди.

Порно сайтида тарқалган видео сабаб у сайлов пойгасидан чиққанини эълон қилди.

"Бу қарорни мамлакатим манфаатини кўзлаб бердим. Сўнгги 45 кунда бошимга тушганларни 45 йил кўрмадим. Сохта тасвирлар. Исроил порно сайтидан бир тасвирни олиб, бошини кесиб менинг бошимни монтаж қилишди", деди Инже.

Мухолифатчи Инжанинг пойгадан чиқиши Қиличдорўғлига кўпроқ овоз қозонишига йўл очди.

Кузатувчиларга кўра, зилзила талафотлари, инфляция ва кун сайин ошаётган нарх‑наво сабабли Эрдўғон ҳокимиятининг учинчи декадасига ўта олмай қолиши мумкин.

Муҳолифат Эрдўғонни мамлакатни зилзилага тайёрлай олмагани учун айбламоқда.

08:08 15.5.2023

Туркия президентлигига сайловда номзодлардан бирортаси 50 фоиз овоз ололмади

Якшанба куни Туркияда ўтган президентлик сайловида номзодлардан ҳеч бири биринчи турда ғолиб чиқиш учун етарли бўладиган 50 фоиз овозни ололмади. Шу вақтгача овозларнинг 98,22 фоизи санаб бўлинди. Қолган 2 фоиздан озроқ овозлар санаб бўлингач вазият ўзгармаса, унда ғолиб сайловнинг 28 майда ўтадиган иккинчи турида аниқланади.

Сўнгги натижаларга қараганда, мамлакатда 20 йилдан бери ҳокимият тепасида турган амалдаги президент Режаб Тоййиб Эрдўғон сайловчиларнинг 49,34 фоиз овозига эга бўлди. Унинг асосий рақиби 74 ёшли собиқ давлат хизматчиси Камол Қиличдорўғли 45 фоиз овоз олди.

22:52 14.5.2023

Туркия: Сайловлар тарихий бурилиш ясайдими?

Туркияда Эрдўғоннинг ҳукумат бошқарувидаги 20 йиллик фаолиятига барҳам бериши тахмин қилинаётган сайловлар бўлиб ўтди.

Яқин фурсатда сайлов натижалари эълон қилинади.

Сайловлар тобора авторитар тус олаётган Эрдўғон ҳукуматини бошқарувдан четлатиши ёки учинчи ўн йилликка йўл очиши мумкин.

Туркиялик сайловчилар парламент учун ҳам овоз берди. Асосий кураш Эрдўғоннинг консерватив исломий АК партияси ҳамда олти мухолиф партия иттифоқидан ташкил топган Қиличдорўғлининг Миллат иттифоқи партияси ўртасида кетмоқда.

Туркия бўйлаб сайлов участкалари эрталаб соат 8 дан очилди ва 17:00 да ёпилди. Туркия қонунчилигига кўра, 21:00 га қадар сайлов натижалари ҳақида хабар тарқатиш тақиқланган.

20:23 14.5.2023

Эрдўғон кетадими ёки учинчи ўн йилликка йўл очиладими?

Туркияда Эрдўғоннинг ҳукумат бошқарувидаги 20 йиллик фаолиятига барҳам бериши тахмин қилинаётган сайловлар бўлиб ўтди.

Мустақилликнинг биринчи йилларида Ўзбекистоннинг Туркия билан алоқалари изчил бўлган, Ўзбекистонга ўнлаб турк корхоналари кириб келган, Тошкенттва вилоятларда турк лицейлари очилган эди.

Аммо, 2000 йилларга келиб ўша пайтдаги президент Ислом Каримовнинг Туркия билан алоқалари ёмонлашди ва аксарият турк корхоналари Ўзбекистондан бадарға қилинди, турк лицейлари ёпилди.

Шавкат Мирзиёев 2016 йилда Ўзбекистон президенти этиб сайланганидан сўнг, Туркия билан яна муносабатлар илиқлашди, давлат раҳбарларининг расмий ташрифлари амалга оширилди.

Айни пайтда Туркияда юз минглаб ўзбекистонлик яшайди, ишлайди ва ўқийди. Гарчи уларда Туркиядаги сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи бўлмасада, аммо бу жараённи катта қизиқиш билан кузатмоқдалар. Чунки, ҳокимият алмашганидан сўнг, меҳнат муҳожирларига муносабатлар ҳам ўзгариши, меҳнат миграцияси жараёнида бошқа янгиликлар бўлиши мумкин.

Айни пайтда, бугунги президент ва парламент сайловлари тобора авторитар тус олаётган Эрдўғон ҳукуматини бошқарувдан четлатиши ёки учинчи ўн йилликка йўл очиши мумкин.

Туркиялик сайловчилар парламент учун ҳам овоз берди. Асосий кураш Эрдўғоннинг консерватив исломий АК партияси ҳамда олти мухолиф партия иттифоқидан ташкил топган Қиличдорўғлининг Миллат иттифоқи партияси ўртасида кетмоқда.

Туркия бўйлаб сайлов участкалари эрталаб соат 8 дан очилди ва 17:00 да ёпилди. Туркия қонунчилигига кўра, 21:00 га қадар сайлов натижалари ҳақида хабар тарқатиш тақиқланган.

Президентлик учун сайловларнинг иккинчи босқич бўладими ёки йўқ бугун тунгача аниқ бўлади.

69 ёшни қоралаган Эрдўғон кучли нотиқ ва моҳир тарғиботчи. У ҳозир фаолиятидаги энг қийин сиёсий синовдан ўтмоқда. Эрдўғон бир пайтлар Туркияда сайлов ҳуқуқидан маҳрум бўлган диндор туркларнинг кучли садоқатига таянади.

Эрдўғон 2016 йилги давлат тўнтаришига уриниш ва коррупция билан боғлиқ кўплаб можароларда ҳам ҳукмронлигини сақлаб қола олди.

Бир қатор омиллар турклар Эрдўғонни ҳокимиятдан четлатишига сабаб бўлиши мумкин. Жумладан Туркия аҳолисининг фаровонлик, тенглик ва асосий истеъмол эҳтиёжларини қондириш қобилияти пасайди.

2022 йил октабр ойида инфляция 85% дан ошиб кетди, лира эса тарихий минимумни бошдан кечирмоқда..

74 ёшли собиқ давлат хизматчиси Камол Қиличдорўғли, агар ғалаба қозонса, Эрдўғоннинг оғир бошқарувидан ортодоксал иқтисодий сиёсатга қайтишга ваъда бермоқда.

Шунингдек, Қиличдорўғли мамлакатни 2017 йилда референдум орқали ўзгартирилган ижрочи президентлик тизимидан парламент бошқарув тизимига қайтаришга ҳаракат қилишини айтмоқда.

У суд тизими мустақиллигини тиклашга ҳам ваъда берди.

Эрдўғон бошқаруви даврида Туркиядаги аксарият муассасаларни қаттиқ назоратга олди, либерал ва танқидчиларни бостирди.

Human Rights Watch 2022 йилги ҳисоботида Эрдўғон ҳукумати Туркиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича ривожланишини бир неча ўн йил орқага қайтарган деб топди.

Агар сайловда Эрдўғон ғалаба қозонса, миллатчилар, исломчилар, дунёвийлар ва либераллардан иборат бирлашган мухолифат иттифоқини сақлаб қолишда Қиличдарўғли қийинчиликларга дуч келади.

20:16 14.5.2023

"Яккаҳокимликни тугатиш учун овоз бердим!"

Истанбул турғуни Наил Озодлик билан суҳбатда Эрдўғон ҳукумати халқ билан ҳисоблашмай қўйгани, оддий одамларнинг яшаши оғирлашиб бораётганини айтди:

“Бугун биз бошқарув услубини ўзгартириш ва эскилардан воз кечиш учун овоз берамиз. Эскилар деганда¸ иккита асосий иттифоқ бор. Биринчиси¸ жаноб Эрдўғон ва унинг тарафдорларидан иборат Халқ иттифоқи, иккинчиси Камол Қиличдарўғли, Мерал Акшенер ва бошқа олти партия вакилларидан иборат Миллий Иттифоқ. Биз муаммолар тугаши ва ёлғиз одам бошқарув услубига барҳам бериш учун миллий иттифоққа¸ яъни президентликка номзод Камол Қиличдарўғлига овоз берамиз. Эрдўғоннинг ҳукумат тепасидаги 21 йиллик даврига қарайдиган бўлсак¸ илк 6-8 йилида яхши бўлиб турган бошқарув шакли кейинчалик бузилиб¸ шахсларнинг таъмагирлиги¸ шахсий манфаатлари устунлик қила бошлади. Халқ билан ҳисоблашмай қўйилди. Оқибатда эса оддий халқ яшаши учун оғир иқтисодий вазият юзага келди. Вазият ўзгариши учун миллий иттифоққа овоз берамиз. 5-6 йиллик бир одам бошқарувидан кейин Камол Қиличдорўғли истеъфога чиқади. Кейин эса янги сайловлар ва янги бошқарув шакли бўлади”.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG