Линклар

Шошилинч хабар
14 июн 2024, Тошкент вақти: 12:07

Туркия: Сайловлар тарихий бурилиш ясайдими?

14 май куни Туркияда президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Асосий кураш 20 йилдан бери мамлакатни автократик услубда бошқариб бошқариб, мамлакатни оғир иқтисодий инқирозга олиб келган амалдаги президент Ражаб Тайиб Эрдўған ва 6 мухолиф сиёсий партиядан ягона номзод ўлароқ тақдим этилган Жумҳурият Халқчи Партияси раиси Камол Қиличдарўғли ўртасида кечиши кутилмоқда.

Жорий президент Ражаб Тайиб Эрдўғон, Жумҳурият Халқчи Партияси раиси Камол Қиличдарўғлидан ташқари яна бир номзод Отатуркчилар иттифоқи”дан номзод Синан Оган ҳам президентлик курсиси учун курашади.

Ўзи аслида пойгада тўрт номзод бор эди.

Сайловга уч кун қолганда мухолифатдаги "Мамлакат" партиясининг лидери Муҳаррам Инже номзодини чиқариб олди.

Инже сайлов натижаларига жиддий таъсир қиладиган номзодлардан бири сифатида кўрилаётганди.

Порно сайтида тарқалган видео сабаб у сайлов пойгасидан чиққанини эълон қилди.

"Бу қарорни мамлакатим манфаатини кўзлаб бердим. Сўнгги 45 кунда бошимга тушганларни 45 йил кўрмадим. Сохта тасвирлар. Исроил порно сайтидан бир тасвирни олиб, бошини кесиб менинг бошимни монтаж қилишди", деди Инже.

Мухолифатчи Инжанинг пойгадан чиқиши Қиличдорўғлига кўпроқ овоз қозонишига йўл очди.

Кузатувчиларга кўра, зилзила талафотлари, инфляция ва кун сайин ошаётган нарх‑наво сабабли Эрдўғон ҳокимиятининг учинчи декадасига ўта олмай қолиши мумкин.

Муҳолифат Эрдўғонни мамлакатни зилзилага тайёрлай олмагани учун айбламоқда.

16:20 13.5.2023

Туркиянинг йигирма йиллик президенти оғир синовлар қаршисида

Туркия шарқидаги Қаҳаромонмараш шаҳри. Феврал ойидаги зилзиладан энг кўп талафот кўрган бу шаҳар аҳолиси 14 май куни бўладиган сайловда овоз беришга шайланмоқда.

Сайлов участкаси сифатида фойдаланилган мактаблар зилзиладан вайрон бўлган

Овоз бериш вақтинчалик тикилган чодирларда бўлиб ўтади.

"Энг катта умидимиз яраларимиз тезроқ тузалсин. Зилзила қўрқуви ортда қолиб, тезроқ нормал ҳаётга қайтиш ниятимиз. Ҳудо ҳоҳласа, ким рулга ўтирса, у буни қилади деб умид қиламиз”, - дейди қахраманмарашлик Ойша.

Туркияда февраль ойи бошида содир бўлган зилзила 50 мингдан ортиқ одам ҳаётини олиб кетди. Юз минглаб одам бошпанасаиз қолди.

Ойша Кекеж шуларнинг бири. У ногирон боласи билан чодирда яшаб келмоқда.

"Иншолло, раббимиз биз учун энг тўғри қарорни берсин, истагимиз шу”.

Туркия ўз тарихидаги энг ҳалокатли зилзила оқибатлари қаршисида қолар экан мамлакатни қайриб 20 йилдан бери бошқариб келаётган Ражаб Тайиб Эрдўған якшанба куни энг оғир синовга юз тутмоқда.

Сайловлар

14 май куни Туркияда президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтади.

Асосий кураш 20 йилдан бери мамлакатни автократик услубда бошқариб бошқариб, мамлакатни оғир иқтисодий инқирозга олиб келган амалдаги президент Ражаб Тайиб Эрдўған ва 6 мухолиф сиёсий партиядан ягона номзод ўлароқ тақдим этилган Жумҳурият Халқчи Партияси раиси Камол Қиличдарўғли ўртасида кечиши кутилмоқда.

Жорий президент Ражаб Тайиб Эрдўғон, Жумҳурият Халқчи Партияси раиси Камол Қиличдарўғлидан ташқари яна бир номзод Отатуркчилар иттифоқи”дан номзод Синан Оган ҳам президентлик курсиси учун курашади.

Ўзи аслида пойгада тўрт номзод бор эди.

Сайловга уч кун қолганда мухолифатдаги "Мамлакат" партиясининг лидери Муҳаррам Инже номзодини чиқариб олди.

Инже сайлов натижаларига жиддий таъсир қиладиган номзодлардан бири сифатида кўрилаётганди.

Порно сайтида тарқалган видео сабаб у сайлов пойгасидан чиққанини эълон қилди.

"Бу қарорни мамлакатим манфаатини кўзлаб бердим. Сўнгги 45 кунда бошимга тушганларни 45 йил кўрмадим. Сохта тасвирлар. Исроил порно сайтидан бир тасвирни олиб, бошини кесиб менинг бошимни монтаж қилишди",

Мухолифатчи Инжанинг пойгадан чиқиши Қиличдорўғлига кўпроқ овоз қозонишига йўл очди.

Кузатувчиларга кўра, зилзила талафотлари, инфляция ва кун сайин ошаётган нарх‑наво сабабли Эрдўғон ҳокимиятининг учинчи декадасига ўта олмай қолиши мумкин.

Зилзила оқибатлари ва инфляция

Муҳолифат Эрдўғонни мамлакатни зилзилага тайёрлай олмагани учун айбламоқда.

Нарх-наво эса йил давомида икки баравар ошган. Озиқ-овқат билан баробар уй-жой нархлари ҳам осмонга ўрламоқда.

Мухолифат Эрдўғонни қочқинларга мамлакат эшикларини очиб берганликда айблайди. Улар фикрича, миллионлаб қочқинлар оқими сабаб уй-жой ва ижара нархлари осмонга ўралаган.

Қиличдарўғли сайловолди кампанияси чоғида, хусусан, турар жойларнинг хорижлик харидорларга сотилишини камида беш йилга тақиқлашга ваъда берди.

Шунингдек, у Туркияда уй-жой сотиб олган ажнабийларга солиқ имтиёзлари беришни назарда тутувчи “турк фуқароларини таҳқирловчи тизим”ни ҳам йўқ қилмоқчи.

Ўз тарафдорлари олдида қилган чиқишида Қиличдорўғли иқтидорга келгач икки йил ичида барча суриялик муҳожирларни ўз ватанига жўнатишишини айтди.

"Яна бир нарса, ҳукумат чегараларимизни очиб, мамлакатимизни ҳамма осонгина келиб-кетадиган жойга айлантирди, биз буни ҳам тузатамиз. Икки йил ичида барча суриялик биродарларимизни ўз мамлакатларига жўнатамиз"

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон эса мухолифатни “фитнакор”лар деб атаб келади.

Шу ҳафта Истанбулда ўтказилган тарафдорлари йиғинида Эрдўғон мухолифатни “ичкиликка берилган “ЛГБТ тарафдорлари” дея обрўсизлантиришга уринди.

"Жаноб Камол хоҳлаганингча ич. Бир бочка пиво ич, истасанг, лекин менинг миллатим майдонни сарҳуш одамга бериб қўймайди. Миллатим ичкиликбозга овоз бермайди”.

Президентлик сайлови 85 миллионлик мамлакат учун жуда мураккаб вақтга тўғри келмоқда.

Вайронкор зилзиладан ташқари, Украинадаги уруш ва миллионлаб қочқинлар оқими.

НАТОнинг иккинчи йирик армияси ҳисобланган Туркия раҳбари Эрдўған узоқ вақтдан бери Россия президенти Владимир Путин билан яқин алоқада ва Украинадаги можарода асосий воситачи ролини ўйнашга интилмоқда.

Туркия президенти лавозимига мухолифатдаги олти партиядан номзод ўлароқ кўрсатилган Кемал Қиличдарўғлу Россияни сайловолди кампаниясига аралашаётганликда айблаб чиқди.

Амалдаги президент Эрдўғонга асосий рақиб ҳисобланган Қиличдарўғлу Twitter'даги ўз саҳифаси орқали сайловолди кампаниясидаги “фитна ва фейклар орқасида” россияликлар турганини иддао қилди.

"Биз бошқа давлатнинг сайлов босқичида ёки бошқа даврда Туркиянинг ички ишларига аралашишини қабул қилмаймиз. Биз сайлов ўтказмоқдамиз. Сайлов жараёнимизга бошқа сиёсий партия фойдасига аралашиш мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. Агар 15 майдан кейин ҳам дўстлигимиз давом этишини истасангиз, Турк давлатидан қўлингизни тортинг”.

Айни пайтда сиёсатчи аввалгидек Россия билан ҳамкорлик ва дўстлик тарафдори эканини қайд этган.

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков, Киличдарўғлига бундай даъволарни етказган одамларнинг ёлғончи эканлиги ва Россия Туркия билан алоқаларини жуда қадрлашини айтди.

Анқарадаги идорасида Эрдўғоннинг кўп сўровларида етакчилик қилаётган Қиличдарўғли Туркиянинг Россия билан яқин иқтисодий алоқалари борлигини таъкидлади ва ташқи сиёсатда Москва билан муносабатларга нисбатан яхши мувозанатни сақлашига ишора қилди.

Қиличдарўғли, шунингдек, якшанба кунги овоз беришда ғалаба қозонганидан сўнг, Россия ва Украина ўртасида яна бир тинчлик ташаббусини илгари суришини айтди.

Агар у президент этиб сайланса, НАТО кенгайишини қўллаб-қувватлайсизми, деган саволга у: “Албатта”, дея жавоб қилди.

Туркия узоқ вақтдан бери НАТО аъзоси бўлишига қарамай, Эрдўғоннинг тез-тез Ғарбга қарши риторикаси ва Швециянинг НАТОга қўшилиш ташаббусига қарши чиқиши АҚШ ва Европа билан зиддиятни кучайтирди.

Қиличдарўғли буни бекор қилишга ваъда берган.

Ражаб Эрдўғон ҳукмронлигининг 20 йилида Туркия отатуркизмдан воз кечиб, консерватив ва диний ғояларга қайта бошлади.

Эрдўғоннинг ўзи Отатурк ислоҳотларини бир неча бор танқид қилган – айниқса, дунёвийлик тамойилининг ўзи, давлатни диндан ажратиш унга ёқмаслигини очиқ айтган.

Туркия ҳар йили авторитар кучайиб бораётган давлатга айланиб бормоқда, норози одамларни оммавий ҳибсга олиш ва жиноий жавобгарликка тортиш одат тусига кирган.

Журналистларнинг тез-тез ҳибсга олиниши, кўплаб мустақил оммавий ахборот воситаларининг мажбурий ёпилиши ва ўтмишдаги норозилик ҳаракатларига қарши кучли тазйиқлар, шунингдек, Эрдўғоннинг президентлик ваколатларини сезиларли даражада кенгайтирган 2017 йилги конституциявий референдум – кўпчиликнинг фикрича, автократия томон силжиш белгилари.

Сайлов арафасида ўтказилган сўров Эрдўғон 43, 7%, Қиличдарўғли эса 49, 3% овоз қозонишини кўрсатган. Баъзи бошқа ижтимоий сўровлардп Қиличдарўғли олдинда.

Агар номзодларнинг ҳеч бири эллик фоиздан кўп қозонмаса, ғолиб сайловнинг 28 май куни бўлиб ўтадиган иккинчи босқичида маълум бўлади.

16:20 14.5.2023

Туркияда президент сайлови бўлиб ўтмоқда

Бугун, 14 май куни Туркияда президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу сайлов замонавий Туркиянинг сўнгги 100 йиллик тарихида энг муҳим сайловлардан бири дея, баҳоланмоқда.

Президентлик курсиси учун асосий кураш 20 йилдан бери мамлакат тепасида қолаётган Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва 6та мухолиф сиёсий партиядан ягона номзод ўлароқ тақдим этилган Жумҳурият Халқчи Партияси раиси Камол Қиличдарўғли ўртасида кечмоқда.

Кузатувчиларга кўра, зилзила талафотлари, инфляция ва кун сайин ошаётган нарх‑наво сабабли Эрдўғон ҳокимиятининг учинчи декадасига ўта олмай қолиши мумкин.

16:23 14.5.2023

Эрдўғон & Қиличдорўғли: Ким ғолиб бўлади?

Туркияда Эрдўғоннинг ҳукумат бошқарувидаги 20 йиллик фаолиятига барҳам бериши тахмин қилинаётган сайловлар 4 соатдан сўнг ниҳоясига етади.

69 ёшни қоралаган Эрдўғон кучли нотиқ ва моҳир тарғиботчи. У ҳозир фаолиятидаги энг қийин сиёсий синовдан ўтмоқда. Эрдўғон бир пайтлар Туркияда сайлов ҳуқуқидан маҳрум бўлган диндор туркларнинг кучли садоқатига таянади. Эрдўғон 2016 йилги давлат тўнтаришига уриниш ва коррупция билан боғлиқ кўплаб можароларда ҳам ҳукмронлигини сақлаб қола олди.

Таҳлилчиларга кўра, бир қатор омиллар турклар Эрдўғонни ҳокимиятдан четлатишига сабаб бўлиши мумкин. Жумладан, Туркия аҳолисининг фаровонлик, тенглик ва асосий истеъмол эҳтиёжларини қондириш қобилияти пасайди. 2022 йил октабрь ойида инфляция 85% дан ошиб кетди, лира эса тарихий минимумни бошдан кечирди.

74 ёшли собиқ давлат хизматчиси Камол Қиличдарўғли, агар ғалаба қозонса, Эрдўғоннинг оғир бошқарувидан ортодоксал иқтисодий сиёсатга қайтишга ваъда бермоқда.

Шунингдек, Қиличдорўғли мамлакатни 2017 йилда референдум орқали ўзгартирилган ижрочи президентлик тизимидан парламент бошқарув тизимига қайтаришга ҳаракат қилишини айтмоқда. У суд тизими мустақиллигини тиклашга ҳам ваъда берди.

16:24 14.5.2023

Туркияда президентлик сайлови арафасида курдлар намойишга чиқди

Кеча Туркиянинг Диёрбакир ва Истанбул шаҳарларида курдлар президентлик сайловлари олдидан митинг ўтказди. Бошқа жойларда бўлгани каби Диёрбакир аҳолиси ҳам яшаш нархлари қимматлигидан қийналмоқда. Бу сайлов пойгасида асосий рақибидан шундоғам ортда бораётган амалдаги президент Эрдўғон рейтингига салбий таъсир қилади.

Туркияда курдлар аҳолининг 20 фоизини ташкил этади. Курдларнинг танлови сайлов натижаларида ҳал қилувчи сифатида кўрилмоқда.

Раwэст томонидан ўтган ҳафта эълон қилинган сўровномага кўра, Диёрбакир вилоятида мухолиф партиядан президентликка номзод Камол Қиличдорўғлини 76,3%, Эрдўғонни эса 20,5% одам қўллаб-қувватлаган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG