Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:02

Уйида 30 000 та челак сақлаган бош прокурор тақдири

  • Озодлик

Гурбанбиби Атажанова Туркманистон бош прокурори лавозимида 10 йил ишлаган.

Гурбанбиби Атажанова Туркманистон бош прокурори лавозимида 10 йил ишлаган. Ўша пайтдаги президент Сапармурат Ниязов расмийларни тез-тез амлаштирганини эътиборга оладиган бўлсак, бу Атажанованинг катта омадидир.

Ўша вақтда Сизни жиноятда айблаб, Атажанованинг олдига олиб боришса, ҳаётингиз ёмон тарафга жиддий ўзгариши хавфи катта бўлган.

Атажанова олтин ранг погонли тўқ кўк формаси ва жиддий чеҳраси билан танилган эди.

1991 йили Совет Иттифоқи парчаланганда Атажанова мамлакат бош прокуратурасида ишлаётган бўлган. Мамлакат мустақилликка эришиши билан у бош прокурор ўринбосари лавозимига кўтарилган. 1995 йилнинг 3 апрелида эса бош прокурор этиб тайинланган.

Давлат телевидениеси, одатда, Атажановани бирор жиноятда, масалан, коррупцияда айбланаётган расмийларга қарата сўзлаётганини кўрсатган. У айбланувчиларга қўйилган айбловларни ва чиқарилган жазоларни совуққонлик билан бир-бир ўқиб эшиттирган. Атажанова судланувчиларга суддан сўраган жазолар орасида жиноятчи мулкини мусодара қилиш, уни қамаш ёки мамлакатнинг чекка жойларига сургун қилиш жазолари бўлган.

Ниязовга 2002 йилнинг 25 ноябрида қилинган суиқасд уриниши ортидан бошланган терговга Атажанова етакчилик қилган ва нафақат гумонланувчилар, балки уларнинг оила аъзоларини тергов қилган.

Бир вақтнинг ўзида, Атажанова ҳукумат расмийлари кетидан тушган. 2003 йилда у 34 собиқ ҳукумат расмийси, жумладан, икки вице-премьер-министр, мудофаа вазири ҳамда энергетика вазири коррупция ва давлат мулкини талон-тарож қилишда айбдор деб топилиб, Тукрманистоннинг чекка ҳудудларига сургун қилинганини билдирди.

2003 йилнинг декабрида Атажанованинг ўзи гиёҳванд моддалар савдосида иштирок этганликда айбланиб қўлга олинда ва уй қамоғига ҳукм қилинади. Аммо ой охирида уни ҳукумат телевидениеси давлат учрашувида қатнашаётганини кўрсатди. Бироқ миш-мишлар асоссиз эмас эди.

2005 йил якунида Атажанова 58 ёшда нафақага чиқди. Орадан кўп вақт ўтмай, унинг ҳаётида катта ўзгаришлар содир бўлди.

2006 йилнинг апрелида у қўлга олинди ва гиёҳванд модда савдосида айбланди. Бунинг ортидан расмийлар Атажановадан 13 уй, ғишт заводи, гуруч тегирмони, 5 автомобиль, 3 трактор, 1 бульдозер, 2 қурилиш крани, 40 гектар ер, 6 миллион доллар, 2 мингдан ошиқ қора мол, ва энг қизиғи, 30 мингдан ошиқ челак мусодара қилинганини эълон қилишди.

Бунча челак мусодара қилингани, табиийки, ғалати. Ҳатто президент Ниязов Атажанова ундан кечирим сўраб, дод-фарёд қилаётганида ўша челакларни тилга олди:

- Нима сабабдан 30 минг пақир ўғирладинг, - деб сўраган эди президент.

Челаклар қаёқдан келгани изоҳланмай қолиб кетди. Аммо сирли пақирлар ҳақида миш-мишлар урчиди, уларда олтин ёки героин сақлангани айтилди.

Бу орада Атажанова суд қилинда ва айбдор деб топилди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG