Линклар

Ангренлик тадбиркор аёл юздан ортиқ кам таъминланган оилага ҳайитлик берди

  • Садриддин Ашур/Озодлик

Ангренлик тадбиркор Ҳабиба Абдуллаева юздан ортиқ эҳтиёжмандга хайрия қилди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида тадбиркорлик қилаётган Ҳабиба Абдуллаева Қурбон ҳайити арафасида юздан ортиқ кам таъминланган оила ва ногиронларга эҳсон қилди.

Тадбиркор тарқатган озиқ-овқат қопчасида гўшт, ўсимлик мойи, шакар, гуруч, сабзавот бўлган.

Ҳабиба Абдуллаева Озодлик билан суҳбатда, ҳар Рамазон ва Қурбон ҳайитларида эҳтиёжманд одамларга ана шундай ёрдамлар қилиб келаётганини айтди.

"Мен ўзим сабзавот етиштираман, тадбиркорлик қиламан. Агар мен бу одамларга хайр қилган бўлсам, менга Худо беради", деди.

Тадбиркор билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG