Линклар

Қримда сепаратчиликда айбланган журналист устидан ҳукм ўқилди

  • Озодлик

Журналист Николай Семена

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги Симферполь шаҳар, Железнодорожний туман судида Россиянинг ҳудудий яхлитлигига омма орасида чақириқлар қилганликда айбланган журналист Николай Семена устидан ҳукм ўқилди.

Семена суд томонидан айбдор деб топилиб, озодликдан икки ярим йилга шартли маҳрум қилинди. Журналистга, шунингдек, касбий фаолияти ва ҳар қандай оммавий фаолият билан шуғулланиш тақиқлаб қўйилди.

Журналист Озод Европа/Озодлик радиоси сайтининг Қримдаги вазиятни ёритувчи лойиҳаси - "Крым.Реалии"да эълон қилган мақоласи учун айбланди. Ўз мақоласида Николай Семена 2015 йил сентябрида украиналиклар томонидан уюштирилган Қримнинг энергетик блокадасини ижобий баҳолаган эди.

Семенанинг бу позициясини тергов органлари сепаратчилик сифатида малакалади ва судлов жараёни ярим йилга чўзилди.

Озод Европа/Озодлик радиоси президенти Томас Кент журналист Николай Семенанинг устидан суд ҳукми чиққани муносабати билан эълон қилган баёнотида “Журналист Семенанинг иши Қримдаги мустақил овозларни ўчиришга уринишдир”, деди. Кентнинг фикрича, Семенанинг устидан чиқарилган ҳукм бекор қилиниши лозим.

Николай Семенадан ташқари Қримдан чиқиб кетишга улгурган бошқа бир неча журналистга нисбатан ҳам айблов эълон қилинган.

Сепаратчиликда, шунингдек, қримтатарлар Мажлиси раиси Руфат Чубаров ва унинг муовини Илми Умеровларга ҳам эълон қилинган. Улар устидан ҳукмнинг 27 сентябрда ўқилиши кутилмоқда.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG