Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:45

Навальний: Немцов ўлимига Рамзан Қодировнинг алоқаси эҳтимоли текширилиши керак


Бу ҳақда Россия президенти лавозимига ўз номзодини кўрсатиш ниятини билдирган таниқли мухолифатчи Алексей Навальний Украина шарқидаги уруш қатнашчиси, "Новороссия" ҳаракати лидери Игорь Стрелков (Гиркин) билан ўтказган дебатда баёнот берди.

YouTubeдаги "Навальный LIVE" каналида, Стрелков тарафдорларининг "РойТВ" каналида ҳамда Reuters агентлиги ва "Дождь" телеканалида трансляция қилинган дебат давомида Стрелков 1991 йилдан буён Россия ҳокимиятини қўлламаганини, 2014 йили Путин “тепадан инқилоб бошлагач”, ҳокимиятга ишончи пайдо бўлганини айтди. Стрелковнинг фикрича, Навальнийнинг коррупцияга қарши кураши “юзаки пардоз” холос.

Стрелковга жавобан, Навальний Россияда монархия тузишга уринмаётгани, аксинча, мақсади ҳалол ва мустақил судларни яратиш ва эркин сайловлар ўтказиш эканлигини билдирди. Навальний, шунингдек, “кўпроқ пул топиш учун” иқтисодиётни диверсификациялаш тарафдори эканини айтди.

Донабассдаги сепаратчиларнинг фаолияти ким томонидан молиялаштирилганига оид саволга жавобан, Стрелков қуролни аннексия қилинган Қримдан олганини айтди. Бу масалага оид бошқа саволларга у жавоб беришни истамади.

Навальний фикрича, Украина шарқидаги уруш Россия иқтисодиётини тор-мор қилмоқда. У урушни тўхтатиш ва можарони тинч йўллар билан ҳал қилиш тарафдори эканлигини билдирди.

Украина узра МН17 рейси билан учаётган йўловчи самолётни ким уриб туширгани тўғрисидаги саволга ўзини ўзи Донецк халқ республикаси (ДНР) деб атаб олган тузилманинг собиқ “мудофаа вазири” Стрелков самолётни сепаратчилар уриб туширмаган, деб жавоб берди.

Навальний Донбасснинг Россия билан чегарасини Украина ҳукуматига топшириш лозим, деган фикрни билдирди. Бунга жавобан, Стрелков бу режа қочқинларнинг кўпайишига олиб келиши ҳақида гапирди. Унинг фикрича, Россия билан Украина ўртасида уруш бўлиши муқаррар.

XS
SM
MD
LG