Киевда ҳукуматга қарши намойишлар давом этар экан бир гуруҳ кўнгиллилар кўчадаги намойишчиларни овқат ва ичимлик билан таъминлашни ўз бўйнига олган. Намойишчиларга овқат етказиб берадиган асосий ошхона касаба уюшмалари биносида жойлашган бўлиб¸ 24 соат давомида намойишчилар ва уларнинг тарафдорлари томонидан келтирилган маҳсулотларни тайëрлаб беради.
"Евромайдон" ошхонасида
1
Кўнгиллилар қўлларига қўлқоп кийиб касаба уюшмаси биноси ошхонасида овқат тайëрлашмоқда. Бу ошхона намойишчиларга овқат берадиган асосий ошхона ҳисобланади.
2
Аëл киши ошхонадагиларни кўчадаги вазият билан таништирмоқда.
3
Сосиска¸ картошка каби овқатларнинг барчаси намойишчилар ва уларни қўллаб-қувватловчилар томонидан келтирилган. Ошхона ходимлари иссиқ овқатларни ҳам пиширмоқда¸ аммо кўплаб намойишчилар сэндвичларни танламоқда.
4
Кўнгиллилар ошхона ëнида овқатни Мустақиллик майдонига олиб кетиш учун кутмоқдалар.