Линклар

Шошилинч хабар
25 май 2024, Тошкент вақти: 18:55

"Минглаб одам ишсиз қолади". Хусусий автосалон эгалари президент Мирзиёевга мурожаат қилди


Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 18 мартида эълон қилган қарорига гўёки Хитойнинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи етакчи BYD ширкати Ўзбекистон ҳукуматига қилган мурожаати асос қилиб олинган.
Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 18 мартида эълон қилган қарорига гўёки Хитойнинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи етакчи BYD ширкати Ўзбекистон ҳукуматига қилган мурожаати асос қилиб олинган.

Ўзбекистондаги юзлаб электромобиль сотувчи автосалонлар эгалари маҳаллий Телеграм каналларида президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаатлар жойлади.

Улар президентдан электромобиль импортига жорий этилган чекловларни бекор қилишни сўрашмоқда.

Мурожаатчиларнинг сўзларига кўра, ҳукумат қарорининг ижроси натижасида минглаб одам ишсиз қолиши мумкин.

Хусусий автосалон эгалари президентга мурожаат қилди 1
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:30 0:00

Аммо чекловларни жорий қилган президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи.

Унинг шу йил 18 мартида эълон қилган қарорига гўёки Хитойнинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи етакчи BYD ширкати Ўзбекистон ҳукуматига қилган мурожаати асос қилиб олинган.

Мурожаатда Хитой ширкати Ўзбекистон ҳукуматидан “тартибсиз импортни чеклаш”ни сўрагани иддао қилинади.

Аммо мурожаатнинг ўзи қарорга илова қилинмаган ва унинг матни ҳеч қаерда эълон қилингани йўқ.

Бунинг устига, қарорда ҳукуматга жорий йилнинг биринчи июлига қадар таклифларни ишаб чиқиш топширилганига қарамай, орадан икки ҳафтадан камроқ вақт ўтиб, чекловлар кучга кирди.

Кучга кирганда ҳам фақат BYD автомобиллари эмас, умуман, электромобилар импортига.

Хусусий автосалон эгалари президентга мурожаат қилди 2
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:59 0:00

Ҳозирда 400 дан ортиқ тадбиркор чекловлар боис “бошига берк кўчага кириб қолгани”ни айтмоқда.

Тадбиркорларнинг сўзларига кўра, 2023 йилнинг ўзида хусусий тадбиркорлар 630 миллион долларлик 21 минг дона электромобиль олиб келди. ҚҚС, утилизация ва бошқа тўловлар ҳисобига бюджетга 1 триллион 250 миллиард сўм тушум тушган.

Аммо бу рақамлардан ҳамма ҳам таъсирланмаслиги мумкин.

Хусусан, Ўзбекистоннинг автомобиль монополисти – UzAuto Motors.

UzAuto Motors ўтган йили қарийб 5 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариб Ўзбекистон автомобиль бозорининг 81 фоизини эгаллаган.

Аммо афтидан, UzAuto Motors учун бу чегара эмас.

Давлат ширкати эндиликда газ ва бензин тақчиллигидан сурункали азият чекаётган ўзбекистонликлар орасида кундан-кунга оммалашиб бораётган электромобиллар бозорига кўз тиккан.

Ўзбекистон нега BYD импортини чекламоқчи?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:28 0:00

Ўтган йил декабрида давлат монополиячиси Хитойнинг BYD ширкати билан Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил қилишга доир келишувни имзолади.

BYD нинг Жиззахдаги заводи шу йил июнида ишга туширилиши айтилмоқда.

Бир томондан, дунё электромобиль бозоридаги етакчи ширкатлардан бири билан ҳамкорликда ўзбек электромобил брендининг яратилиш истиқболи кўпчиликни хурсанд қиладиган янгиликдек.

Аммо ўзбекистонликлар автомобиль сотиб олишда узоқ йиллик аччиқ тажрибага эга.

“Албатта, BYD билан ҳамкорликда шаклан ўзбек электромобили яратилиши мумкин, балки, бу кимларнидир қувонтирар ҳам. Лекин билингки, сиз энг сифатсиз ва замондан ортда қолган электромобилларни энг қиммат нархда узоқ муддатли кутишлар ва сансалорликлар билан сотиб олишга маҳкум этиласиз”, деб ёзди иқтисодчи блогер Отабек Бакиров ўзининг Телеграм-каналида.

Мирзиёев имзо чеккан сўнгги қарор айнан UzAuto Motors нинг ўз монополиясини электромобиллар бозорига томон кенгайтириш режаси билан изоҳланмоқда.

Ўтмишда президент Шавкат Мирзиёев UzAutoMotors монополиясини танқид қилган ва мақталган корхона давлат ва халққа фойда келтирмаганини тан олган эди.

Президент электромобиллар Ўзбекистон автомобиллар бозорида рақобат пайдо қилиши ва пировардида UzAuto Motors монополиясига барҳам беришини ҳам айтган.

Аммо бир вақтнинг ўзида Мирзиёев давлат бюджетидан UzAuto Motors монополиясини қўллаб-қувватлашда давом этди. Ҳатто ковид инқирози пайтида бюджетдан монополистга миллиардлаб маблағ ажратди.

Умуман, UzAuto Motors нинг ҳукуматдаги лоббиси нафақат машина сотиб олиш учун навбатда туриб чарчаган оддий ўзбекистонликлар, балки экспертлар учун ҳам катта жумбоқ.

Монополистнинг манфаатлари ҳукумат, давлат тепасидаги кимларнинг манфаатлари билан чатишиб кетгани ҳақида турлича фаразлар урчиган.

Ўзбек автомобил бозорида пайдо бўлаётган янги ўйинчилар эса бу фаразларни янада кўпроқ урчитмоқда.

"Мирзиёевлар Амирлиги": Тармоқни титратган Озодлик суриштируви
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:57 0:00

Шу ҳафта бошида президент Шавкат Мирзиёевга Жиззахга ташрифи чоғида тақдим этилган рақамларга кўра, ўтган йили Ўзбекистон автомобиль бозорида UzAuto Motors дан кейинги иккинчи йирик улушни ADM Jizzakh ширкати эгаллаган.

Унинг бозордаги умумий улуши 5,5 фоизни ташкил этган. ADM Jizzakh 823 млн долларлик 25 минг дона автомобиль сотган.

ADM Jizzakh заводи Мирзиёевнинг жияни, ДХХ зобити Баҳром Мирзиёев ёки очиқ реестр ҳужжатларидаги исм-шарифига кўра, Мирбаҳром Асроровга тегишли.

216 миллион долларлик ADM Jizzakh заводи Баҳром Мирзиёев асосий мулкдори бўлган Rodell МЧЖ Ўзбекистон автосаноатида таъсис этган 10 дан ортиқ ширкатдан фақат биттаси.

Газета уз нашрининг ёзишича, ADM Jizzakh ишлаб чиқаришни 60 мингтага етказиб, импорт ўрнини босишни ва қўшимча қийматни 520 млн долларга оширишни режалаштирмоқда.

Газета. уз 11 апрель куни электромобиль сотувчи автосалонлар раҳбарларининг президент Мирзиёевга видеомурожаат йўллагани ҳақидаги мақоласини сайтдан ҳеч бир изоҳсиз ўчириб ташлади.

Бир вақтнинг ўзида UzAuto Motors ва ADM Jizzakh заводлари фаолиятига доир бир нечта ижобий мақола сайтга жойланди.

Бу эса мополия ва унинг кўринмас қўллари ҳақидаги саволларни янада кўпайтиради.

Форум

XS
SM
MD
LG