Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:51

Дарё орқали Россия чегарасини кечиб ўтган ўзбек аёллари жавобгарликка тортилди


Россиядаги иш - кўплаб муҳожирлар учун ягона даромад манбаига айланган
Россиядаги иш - кўплаб муҳожирлар учун ягона даромад манбаига айланган

Россиянинг Челябинск вилоятида икки ўзбекистонлик аёл Қозоғистон томонидан чегарани дарё билан ноқонуний кесиб ўтганликда айбдор деб топилди. Вилоят прокуратураси Россияга иш излаб келган иккала муҳожир аёлни 6 ойга озодликдан маҳрум этгани ҳақда хабар қилди.

Челябинск вилоятида чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда айбланган икки нафар ўзбекистонлик аёл жиноий жавобгарликка тортилди.

Челябинск вилоят прокуратураси хабарига кўра, Мўминова А. ва Турдиева Л. Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 322 моддаси 3 қисми асосида, яъни Россия давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганликда суд маҳкамасида айбдор деб топилган.

- 2016 йилнинг 5 августида шериклар Берсуат дарёси орқали Россия Федерацияси чегарасини ноқонуний кесиб ўтди, аммо Россия ФСБсининг Челябинск вилояти Чегара хизмати ходимлари томонидан аниқланди ва ушланди, дейилади расмий хабарда.

Прокуратура Челябинск вилоятининг Брединск туман суди қарори билан Мўминова ва Турдиеваларга ҳар бирига 6 ойлик қамоқ жазоси тайинлангани ва қамоқ жазосини улар умумий режимдаги ахлоқни тузатиш колониясида ўташини билдирди.

Озодлик иккала аёл Россия Федерациясига киришга тақиқи борлиги сабабли Қозоғистоннинг Қўстанай вилояти ва Россиянинг Челябинск вилояти чегарасидаги дарё орқали сузиб ўтишга қарор қилганини аниқлади.

Брединск туман судида Озодлик сўровига жавоб берган навбатчи ходим аёлларга ҳақиқатан суд ҳукми чиқарилгани, фақат улар... озод этилганини билдиришди.

- 6 феврал куни ватандошларингизни иккаловини изолятордан чиқариб юборишди. Улар иши юзасидан ҳукм чиқарилди – унга кўра, ҳибсда сақланиш муддати қамоқ жазоси сифатида ҳисобга олинди. Шу сабабли, 6 февралдан улар озодликка чиқарилди, деди исмини билдирмаган Брединск туман суди.

Ҳозирда Россия тергов изоляторида 6 ой ўтирган ўзбекистонлик Мўминова А. ва Турдиева Л.ларни мамлакатдан бадарға қилиш масаласи кўриб чиқилаётгани маълум бўлди.

Суд вакили Россияда судланган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахсларга Россияга кириш умрбод тақиқланиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.

Озодлик Россияга кириш тақиқланганганлиги сабабли уни ноқонуний кесиб ўтаётганида қўлга тушаётган ўзбекистонлик муҳожирлар ҳақида олдин ҳам хабар берган.

Ўтган йилнинг октябрида Омск вилоятининг Називаев шаҳар суди Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ўзбекистонлик 50 яшар Зайнаб Раҳмоновани 6 ойга озодликдан маҳрум этган эди. Ўзбекистон ватандоши, олдин Россиядан депортация қилинганга қарамасдан, Россия ҳудудига яна кириш учун ”номаълум шахсларга” 1200 доллар тўлаганини айтган.

XS
SM
MD
LG