Хива яқинидаги қишлоқда яшовчи қозоқлар туя боқишади¸ боғдорчилик билан шуғулланишади. Хива шаҳрида Бекет ота музейи бор. У Шерғозихон мадрасасида жойлашган.
Хива қозоқлари
1
Хива яқинидаги қозоқ қишлоғи. Қачонлардир бу ерда компрессор завод бўлган ва шу сабабдан бу ер Компрессорний деб аталган. Суратда Компрессорний қишлоғи болалари
2
Қишлоқ турғуни Барчиной қизлари Мадина ва Албина билан
3
Асли қўшкўпирлик (Қўшкўпир - Хоразм вилоятидаги туман) бўлган Хива қозоғи Оқила Ялгачбоева (Жалгасбаева) "Кичик жуз вакилиман"¸ дейди. У яқинда Қозоғистонга яқинларидан бирининг жанозасига бориб келган. Унинг икки ўғли Қозоғистонда ишлайди.
4
Оқила опа қизи Лайлони уй ëнида суратга тушишга зўрға кўндирди. Келини ва невараси эса суратга тушишни истамади.