Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2019, Тошкент вақти: 07:49

Салимбойга бағишлаб қўшиқ ёзган Вилли Токарев вафот этди


Вилли Токарев

Ўзбекистонда "криминал авторитет" сифатида билинган тадбиркор Салим Абдувалиев​ ва пост-совет ҳудудларидаги яна кўплаб криминал авторитетларни мадҳ этган таниқли шансон қўшиқчиси Вилли Токарев Москвада 84 ёшида вафот этди.

Вилли Токарев 1934 йилда Шимолий Кавказнинг Адигеясидаги қишлоқлардан бирида казаклар оиласида туғилган.

Ота-онаси унга Владимир Ленинга бағишлаб Вилен деб ном қўйишган.

Денгиз флотида кочегар, кейинчалик флотда ҳарбий алоқада хизмат қилган Токарев Ленинградга кўчиб ўтади ва Марк Бернес, Эдита Пьеха билан бирга ишлайди, ансамблларга раҳбарлик қилади.

Вилли Токаревнинг "Салимбай" альбоми
Вилли Токаревнинг "Салимбай" альбоми

1974 йилда у АҚШга иммигация қилади ва "инқилобий" Вилен исмини соддароқ Виллига ўзгартиради.

Вилли Токарев СССРдан чиқиб кетган эмигрантлар ва асосан Нью-Йоркнинг рус аҳолиси орасида шансонлари билан танилди.

“В шумном балагане” номи остида 1981 йилда чиққан альбоми Вилли Токаревни СССРда машҳур қилди.

Жами 50 яқин чиқарилган альбомлари Вилли Токаревни “ресторан қўшиқлари” номини олди.

Вилли бир неча йил давомида Брайтон-Бичдаги ресторанларда ўз репертуарлари билан чиқиш қилди.

1989 йилда Горбачёв “перестройкаси” даврида у СССРга биринчи концерт дастури билан келди ва бир йилдан кейин Москвага доимий яшашга кўчиб ўтди.

"Заказной" қўшиқлар

Россия матбуотига кўра, Вилли Токарев жиноят олами ва унга яқин шахслар билан муносабатлари яхши бўлган, уларга бағишлаб “заказной” қўшиқлар тайёрлаган.

Хусусан, у Ўзбекистонда Салимбой деб ном чиқарган тадбиркор Салим Абдувалиевга "Салимбай" альбомини бағишлаган.

Вилли басталанган “Салимбай” қўшиғида Салим Абдувалиев бундай мадҳ этилган:

Қуёш бизни сийлаган пайтда,

Қуёшли сайёрамизга қиш келганида биз Салимникига меҳмонга бордик.

Дўстлашдик, хайрлашдик – Салимдек бу дунёда бошқа ҳеч ким йўқ!

Ўзбекистоннинг бағрикенглиги билан мафтун бўлишдан чарчамайман,

Салим менга нақшли чопон совға қилди!

Салим, Салим, Салимбой – Тошкент граждани, вақтни кеткизмасдан шароб қуй!” дея куйлади Вилли Токарев Салимбойга бағишлаган қўшиғида.

Салимбой Абдувалиевга бағишлаб бошқа кўплаб эстрада қўшиқчилари ҳам куй ва қўшиқлар басталаган.

(Грузиялик Давид Диваднинг "Салим бай" қўшиғи)

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG