Линклар

Шошилинч хабар
12 апрел 2021, Тошкент вақти: 00:38

Халқаро Амнистия: Ҳукуматлар пандемия баҳонасида инсон ҳуқуқларини чекламоқда


Тиббий ниқоб таққан Йўл-патрул хизмати ходимлари Тошкентдаги назорат-ўтиш нуқтасида - 23 июль, 2020

“Amnesty International”нинг айтишича, коронавирус пандемиясига қарши айрим тадбирлар Европа ва Марказий Осиёда мавжуд нотенглик ва суиистеъмолларни янада кучайтирган, давлатлар ушбу инқироздан ҳокимиятни сақлаб қолиш, эркинликларни чеклаш ва инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларга кўз юмиш учун баҳона ўлароқ фойдаланмоқда.

7 апрель куни эълон қилинган йиллик ҳисоботида Лондонда жойлашган “Amnesty International” ташкилоти ҳукуматларнинг COVID-19га жавоби “ижтимоий яккаланишнинг, нотенглик ва давлат аралашувининг инсоний зарари”ни намоён қилган.

“Дунёда инсон ҳуқуқлари аҳволи” деб номланган ушбу ҳисоботга кўра, минтақадаги давлатларнинг ярми COVID-19га чора сифатида фавқулодда ҳолат жорий қилган, ҳаракатланиш, ифода эркинлиги ва тинч йиғилишлар ҳуқуқи чекланган.

Россия, Шарқий Европанинг “аксар” қисми ва Марказий Осиёда одил судловга бўлган ҳуқуқ топталиши давом этган.

Карантин чоралари ва бошқа ижтимоий чекловлар жамиятнинг заиф қатламига жиддий зарба берган.

Қочқинлар ва бошпана изловчилар Болгария, Кипр, Франция, Греция, Венгрия, Россия, Сербия ва Словакияда камситувчи “мажбурий карантин”ларга олинган.

Ҳуқуқ тартибот органлари Бельгия, Франция, Грузия, Греция, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Польша, Руминия ва Испанияда меъёридан ортиқ куч ишлатишларгача борган.

Озарбайжонда сиёсий сабабларга кўра айбловлар “пандемияни жиловлаш” баҳонаси билан қўйилган.

Шундоқ ҳам эркинлик чекланган давлатларда ўтган йили янада чекловлар кўпайган.

Қозоғистон ва Ўзбекистонда йиғилишларни чекловчи янги қонунлар қабул қилинган.



Беларусда сайлов натижаларининг сохталаштирилиши даъвоси билан кўчага чиққан намойишчиларга қарши полиция “ялпи, мисли кўрилмаган зўрлик, қийноқларни қўллаган”.

Минтақа бўйлаб Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Босния ва Герцеговина, Франция, Венгрия, Қозоғистон, Польша, Руминия, Россия, Сербия, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистон “сўз эркинлигини чекловчи мавжуд ва янги қабул қилинган қонунларни нотўғри қўллаган.”

Ҳукуматлар журналистларни, соғлиқни сақлаш ходимларини ҳимоя қилиш учун етарли чора кўрмаган, баъзида ҳукуматнинг пандемияга қарши чораларини танқид қилганларни нишонга олган. Бу айниқса, Албания, Беларусь, Босния, Венгрия, Қозоғистон, Косово, Польша, Россия, Сербия, Туркия, Украина ва Ўзбекистонда кузатилган.

Суд ҳокимиятининг чекланиши

“Amnesty International”нинг айтишича, Польша, Венгрия ва Туркияда ва бошқа давлатларда ҳукуматлар 2020 йилда ҳам суд ҳокимияти мустақиллигига раҳна солувчи қадамларни ташлашда давом этган. Булар судьяларни интизомга ўргатиш, уларнинг тайинланишига аралашишлар, жумладан, ҳукумат истагига қарши чиқадиган судялар тайинланишига қаршилик қилишдир.

Зиддият ҳудудларида инсон ҳуқуқларининг аҳволи

“Amnesty International”га кўра, собиқ Совет Иттифоқи ҳудудидаги давлатлардаги зиддиятлар инсоний ривожланиш ва минтақавий ҳамкорликларга тўғаноқ бўлган.

Грузия, Россия ва бўлгинчи ҳудудлар Абхазия ва Жанубий Осетияда одамларнинг кўчиб юришига чекловлар давом этган.

Молдованинг бўлгинчи Днестролди ҳудуди расмийлари одамларни ўз назоратларидаги ҳудуддан чиқишини чеклаган, бу эса маҳаллий аҳолининг тиббий ёрдам олишини оғирлаштирган.

Украинада Украина кучлари ва Россия дастагидаги бўлгинчилар одамларга тўқнашув чизиғи бўйлаб ўтишга чеклов қўйди, натижада кўплаб одамлар тиббий ёрдам, пенсия оломай, иш жойига қатнай олмай азият чекди.

Ўтган куза Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги уруш 5000 дан ортиқ одамнинг ёстиғини қуритди.
Ҳам Арманистон, ҳам Озарбайжон кучлари “уруш жиноятларини, жумладан, судсиз қатл қилиш, асирларни қийноққа солиш, душман томон аскарлари мурдаларини топташгача борди.”

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига тўсиқлар

“Amnesty International” ҳисоботига кўра, Европа ва Марказий Осиёдаги айрим ҳукуматлар инсон ҳуқуқлари фаоллари ва нодавлат ташкилотларининг фаолиятига “турли чекловчи қонунлар, ҳақоратли риторикалар” билан тўсиқ қўйишни давом эттирди.

Қозоғистон ва Россия ҳукуматлари нодавлат ташкилотлари овозини турли туҳмат кампаниялари уюштириб ўчиришга уринди.

Қозоғистон расмийлари ўндан ортиқ нодавлат ташкилотни хориждан маблағ олиш шартларини бузганликда айблаб, фаолиятини тўхтатиш билан таҳдид қилди.

XS
SM
MD
LG