Линклар

Шошилинч хабар
14 октябр 2024, Тошкент вақти: 11:26

Бесоқолбозлик: Халқаро ташкилотлар Мирзиëевни мажбурий анал текширувни тақиқлашга чақирди


Ўзбекистон тергов изоляторлари ва қамоқхоналарида энг кенг тарқалган қийноқ усулларидан бири эркаклар орқа тешигига дубинка ëки бошқа ëт жисм тиқиш экани айтилади. Иллюстратив сурат.
Ўзбекистон тергов изоляторлари ва қамоқхоналарида энг кенг тарқалган қийноқ усулларидан бири эркаклар орқа тешигига дубинка ëки бошқа ëт жисм тиқиш экани айтилади. Иллюстратив сурат.

Инсон ҳақлари ҳимояси билан шуғулланувчи 9 халқаро ташкилот Ўзбекистон президентига мурожаат қилиб¸ мамлакатда бесоқолбозликда гумонланган шахслар орқа тешигини мажбурий текшириш амалиëтини зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Қўшма баëнотда айтилишича¸ инсон ҳақларини ҳимоя қилиш гуруҳлари 2017 – 2021 йилларда бесоқолбозликда гумонланган камида олти нафар эркакнинг мажбурий анал текширувидан ўтказилганини аниқлаган.

Озодлик гаплашган ИИВ ва адлия тизими мулозимлари аслида бундай текширувларнинг амалиëтда кенг қўлланилиши¸ бесоқолбозликда гумонланган исталган шахснинг ИИВ ëки прокуратура терговчиси сўрови билан мажбурий анал текширувдан ўтказилишини билдирди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу каби текширувларни зўравонлик ва қийноқ сифатида таснифлаб¸ уларни қоралаб келади. Мазкур ташкилот аъзоси бўлган Ўзбекистон бесоқолбозликни жиноятга тенглаштирган жаҳондаги кам сонли давлатлардан биридир.

Жиноят кодексининг 120-моддасида ҳамжинси билан жинсий алоқа қилганлик учун уч йилгача қамоқ жазоси белгиланган.

Мирзиëевга қилинган даъват

Мажбурий анал текширувларни “шафқатсиз, ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситадиган муомаланинг бир тури” сифатида эътироф этган 9 инсон ҳақлари ташкилоти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни бундай амалиëтни зудлик билан тақиқлашга чақирди.

Мурожаатда ëзилишича¸ уларга ИИВ талаби билан жорий йил бошида икки эркакнинг мажбурий анал текширувдан ўтказилгани маълум.

Айтилишича¸ Тошкент суди бу иккала шахсни икки йиллик уй қамоғига ҳукм қилган. Суд қарорига бесоқолбозликни тасдиқловчи далиллар топилгани иддао қилинган тиббий хулоса асос бўлган.

«Мажбурий анал текширувлар ва улардан ўз хоҳиши билан бир жинсли хатти-ҳаракат билан шуғулланганларни судлашда фойдаланиш фундаментал ҳуқуқларнинг жирканч бузилиши бўлиб, бу ҳолат Ўзбекистоннинг ўзининг ночор инсон ҳуқуқлари тарихини ўтмишда қолдириш ҳаракатларига путур етказади. Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш ниятида эканини очиқ айтиб келади, лекин қийноққа тенг келадиган, рад этилган ва ҳақоратли процедурадан фойдаланишда давом эттирмоқда», дейди Human Rights Watch ташкилотининг ЛГБТ ҳуқуқлари бўйича директор ўринбосари Нела Гошал.

«Ўзбекистон мажбурий анал текширувларни зудлик билан тақиқлаб, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларини бажариши керак. Буни президент биргина имзоси билан амалга ошириши мумкин», дейди мазкур мурожаат муаллифларидан яна бири - Eurasian Coalition on Health, Rights, Gender and Sexual Diversity координатори Юрий Ёурский.

Ўзбекистон президентига йўлланган очиқ мурожаатга Council for Global Equality (Глобал тенглик кенгаши); the Eurasian Coalition on Health, Rights, Gender and Sexual Diversity (Соғлиқни сақлаш, ҳуқуқлар, гендер ва жинсий хилма-хиллик бўйича Евросиё коалицияси); Freedom Now, Human Dignity Trust (Инсон қадр-қиммати трасти), Human Rights Campaign (Инсон ҳуқуқлари кампанияси), Human Rights Watch (HRW), ILGA-Europe (ILGA-Европа); the International Partnership for Human Rights (Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик); Lesbian and Gay Federation in Germany (LSVD) (Германия лесбиян ва гейлар федерацияси) раҳбарлари қўл қўйган.

Халқаро инсон ҳақлари ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотлар ўтказган тадқиқотларга кўра¸ бесоқолбозликда гумонланган эркаклар орқа тешигини мажбурий тиббий текширувдан ўтказиш дунëнинг саноқли давлатларида қўлланилади.

2016 йилги ҳисоботида HRW бундай амалиëтнинг Камерун¸ Миср¸ Кения¸ Ливан¸ Тунис¸ Туркманистон¸ Уганда¸ Замбия¸ шунингдек Сурияда мавжудлигини эълон қилган эди. Ўтмишда ҳам бундай амалиëт қўлланилгани айтилган бўлса-да¸ Ўзбекистон бундай давлатлар рўйхатига 2021 йилга келиб очиқчасига қўшилди.

Мажбурий анал текширувлар

Мурожаат муаллифлари 2017 ва 2020 йиллар оралиғида Ўзбекистонда камида тўрт эркакнинг мажбурий анал текширувидан ўтказилгани тасдиқланганини ëзган - улардан бири 2020 йилда бир ярим йил уй қамоғига, иккинчиси қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Озодлик билан шахси очиқланмаслик шарти билан гаплашган Ўзбекистон ИИВ тизимининг икки мулозими бундай амалиëтнинг аслида кенг тарқалганини билдирди.

Бундай текширув ўтказиш учун суд қарори керакмас. Бесоқолбозликда гумонланаëтган шахс ишини олиб бораëтган исталган терговчи шундай сўров берса¸ суд-мед экспертиза уни қилиб беради. Экспертиза хулосаси қандайдир аномаллик бор деса¸ бўлди. Шу асосда эркакни бесоқолбозлик жиноятида айблаш мумкин”¸ - дейди Озодлик гаплашган ИИВ тизими мулозимларидан бири.

Бундай текширувда суд-тиббий экспертиза ходимлари бесоқолбозликда гумонланаëтган шахс розилигисиз унинг орқа тешигига бармоқ тиқиш ëки бошқа ëт жисм киритиш орқали унинг орқа тешигида “аномал ўзгариш” бор-йўқлигини аниқлашга уринади. Шу асосда шахснинг¸ гўë анал жинсий алоқа билан мунтазам равишда шуғулланган ëки шуғулланмагани ҳақида “тиббий хулоса” чиқарилади.

Тиббий кўрик ўтказган ходим «кўкаришлар ва юзаки ёриқлар», «бироз силлиқ радиусли бурилишлар» ҳамда анал сфинктерининг «бироз заифлашгани» мавжуд¸ деб хулоса берган тақдирда¸ бу хулоса тергов ва судда шахснинг анал жинсий алоқа билан шуғулланиши далили сифатида ишлатилади.

Инсон ҳақлари ҳимоячиларига кўра¸ бундай амалиëт «ашаддий педерастни» анал текширув орқали аниқлаш бўйича 1857 йилда нашр қилинган француз тиббий қўлланмасида келтирилган асоссиз назарияларга таянади. Халқаро тиббиëтчилар гуруҳи таъкидича¸ ҳозирга келиб бундай эскирган назарияларнинг ҳеч қандай илмий асосга эга эмаслиги ҳақида тиббий консенсус мавжуд.

Ўзбекистон ичкарисидаги айрим ҳуқуқ ҳимоячилари ва адвокатлар мажбурий анал текширувлари кенг тарқалганини эътироф этган ҳолда¸ бу ҳақда очиқ гапиришга истиҳола қилишларини таъкидлади.

"Бу ҳақда гапирган¸ бундай амалиëтни танқид қилган одам "гейпараст"га чиқарилади ва анъaнадор ҳамда диндор қатламнинг ялпи ҳужумига учрайди. Шунинг учун бундай ишни олиш нари турсин¸ мавзу ҳақида очиқ гапириш ҳам Ўзбекистонда жуда таҳликали"¸ - деди Ўзбекистон ичкарисидаги ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири.

Айни пайтда Парижда жойлашган Марказий Осиë инсон ҳуқуқлари уюшмаси раҳбари Надежда Атаева мажбурий анал текширувдан ўтказилган жабрланувчилардан бир қатори билан алоқада эканини айтади.

- Бу амалиëтни ўта жирканч ва легаллаштирилган қийноқ дейиш мумкин. Шахсан ўзим бундай текширувнинг учта вояга етмаган болада ўтказилганини биламан. Улардан биттаси бундай хўрланишдан кейин жонига қасд қилди. Бундай зўравонликка учраганлар бу ҳақда очиқ гапириш нари турсин¸ уни эслашни ҳам истамайди¸ - дейди Атаева.

Бесоқолбозлик: Халқаро ташкилотлар Мирзиëевни мажбурий анал текширувни тақиқлашга чақирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:25 0:00
Бевосита линк

Исталган шахсни гейга чиқариш тажрибаси

Ўзбекистонда ИИВ томонидан ҳар қандай каттаю кичик жиноятда гумонланган эркакларга нисбатан энг кўп қўлланиб келинадиган қийноқ усули улар орқа тешигига дубинка ëки бошқа метал жисмларни тиқиш амалиëтидир.

Аввалига эркак орқасига дубинка тиқиб¸ сўнгра суд-экспертиза хулосаси билан гейга чиқариш шу қадар кенг тус олганки¸ ҳатто буни Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам очиқ айтган.

2019 йил ноябрида ўзини монополистликда айблаган журналистга таҳдид қилган Ортиқхўжаев¸ ижтимоий тармоқларда тарқаган аудиоëзувда журналистларни “шест секундда гейга чиқариш” қўлидан келишини айтиб мақтанган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва мустақил матбуот ўтказган тадқиқотлар Ўзбекистон тергов изоляторлари ва қамоқхоналарида эркаклар орқасига дубинка тиқиб қийнаш ва уларнинг бошқа эркаклар томонидан зўрланишини уюштириш энг кенг тарқалган қийноқ усуллари эканини кўрсатади.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, бундай амалиëт Шавкат Мирзиëевнинг мазкур тизимни ислоҳ қилиш ва қийноқларни тўхтатиш ҳақида бериб келаëтган ваъдаларига қарамай давом этмоқда.

Хусусан¸ Озодликка мурожаат қилган 24 яшар хоразмлик Бунëд Сапаев Янгибозор туман ИИБси ходимлари қилмаган ўғриликни бўйнига олдириш учун “орқасига дубинка тиқиш” билан таҳдид қилганини айтган эди.

Бундай қийноқ усули, ҳуқуқ фаолларининг айтишларича, ИИБ ходимларининг исталган гумонланувчини суд- тиббий экспертиза хулосаси асосида бесоқолбозга чиқариб¸ уни нафақат 3 йиллик қамоқ¸ балки умрбод иснодга қолдиришига асос бўла олади. Аксар аҳолиси мусулмон бўлган Ўзбекистонда бесоқолбозга чиқарилган эркак жамият томонидан мунтазам таҳқир¸ ИИВ ходимларининг эса доимий шантажига дучор бўлади.

Ўзбекистонда¸ расмий статистикага кўра¸ 2016 йилдан 2020 йилгача 40 дан ортиқ эркак бесоқолбозликда айбланиб¸ суд қарори бўйича жазога тортилган.

Жиноят кодексининг Бош прокуратура томонидан ҳозирланган янги таҳририда ҳам 120-модда бекор қилинмади. Аксинча¸ янги таҳрирдаги кодекснинг «ахлоқ ва оилага қарши жиноятлар» ҳақидаги 154-моддасида гомосексуал муносабатлар тақиқланди.

Постсовет давлатларидан фақат Ўзбекистон ва Туркманистонда ихтиёрий гомосексуал муносабат учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

XS
SM
MD
LG