Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:33

Тошкентлик қизалоқ Қорбободан укасига памперс, онасига мантиқасқон, ўзига кўйлак сўради


Мадинабону укаси Самир билан.
Мадинабону укаси Самир билан.

Тошкентлик 4 синф ўқувчиси, 9 яшар Мадинабону Рустамованинг Қорбобога ëзган мактуби Янги йил арафасида ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида завқ билан кўрилди.

Тошкентдаги 284- мактабнинг рус синфида ўқийдиган қизалоқ ўзбек тилида¸ аммо кирилл ëзувида ëзган мактубида Қорбободан адаси¸ бувиси, онаси ва укаларига совға сўрайди.

Қорбобога ëзилган мактуб
Қорбобога ëзилган мактуб

Озодлик Янги йил байрами арафасида қизчанинг ўзи билан суҳбатлашди.

Мадинабону Қорбобога ëзган мактуби мазмунини Озодликка айтиб берди:

- Мен Қорбобога мактуб ëзиб адам билан бервордим почтага ташланг деб. Қорбобо адажонимнинг туфлисига қора крем совға қилсин. Аяжонимга эса манти қасқон. Қўшнимиз манти қасқонимизни қайтиб бермаяптиде. Қанча сўрасак ҳам. Самир укамга папка. Чунки папкасининг ранги менга ёқмайди. Кичкина укам Мустафога эса бир пачка памперс. Икки пачка бўлсаям майлин. Аяжонимнинг оналари бувижонимга давлениени туширадиган дори берворсин Қорбобо.

Тошкентлик қизалоқнинг қорбобога ëзган мактуби тармоқни завққа тўлдирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:31 0:00
Бевосита линк

Мадинабону, Қорбобо тушунмай қолмасин учун, ҳар эҳтимолга қарши, ўз илтимосини рус тилида ҳам такрорлади. У ўзи учун Қорбобо куйлак совға қилишини истайди:

- Байрамда киядиган чиройли куйлак хоҳлайман. Лекин куйлак қўшнининг қизи Потиманикидан чиройли бўлсин.

Мадинабону ўтган йил ҳам Қорбобога мактуб ëзганида¸ Қорбобо унинг тилагини бажо келтириб, роликли коньки совға қилганини эслади.

Мадинабону Рустамова
Мадинабону Рустамова

Шеър ўқишни ва бадиий гимнастика билан шуғулланишни севадиган қиз Янги йил келишини сабрсизлик билан кутаëтганлигини айтди.

Қорбобога хат ëзган қиз
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:49 0:00

Мадинабонунинг укаси Самир опасининг тилаги ëзилган мактубни ўқиган Қорбобо унга янги папка совға юборишини интизорлик билан кутмоқда:

- Папкамнинг ранги кўк¸ менга эса қора папка ëқади. Кечқурун қорбобо халтасига солиб обкеларкан папкани.

Самирнинг Озодликка айтишича, унга папка бўлса - бас, бошқа нарса керакмас:

- Фақат папка бўлса етади. Ранги қора бўлсин. Ичига конфетлар солмасаям майли.

Самир ва опаси
Самир ва опаси

​Қорбобога мактуб ëзган қизалоқнинг отаси, 34 яшар Али Абдусатторов Тошкентдаги давлат идораларидан бирида ишлайди. У қизи ëзган мактубни тармоққа қўйгани ортидан бунчалик тарқалиб кетишини кутмаганлигини айтаркан, деди:

- Мен ишдан келсам¸ "адажон, мана бу хатни Қорбобога почтадан жўнатворинг", деди. Ҳар йили болларим Қорбобога хат ëзади. Ўзим ўқиб кўрдим. Қорбобо йўқку энди?! Тилакларни бажариш мени зиммамдаги нарса. Бу сафарги тилак қувноқ чиққани учун Facebookдаги дўстларим билан баҳам кўрдим. Мактуб қисқа муддатда яшин тезлигида тарқалиб кетибди.

Али ака қиз Мадинабону билан
Али ака қиз Мадинабону билан

​Тошкентлик қизнинг мактуби тармоқда "қўлма-қўл" бўлар экан “кимдир ҳазиллашиб боланинг номидан ëзибди”¸ “ўзбек ўқувчиси кириллда ëзмайди”, деганлар ҳам бўлди.

Бунга жавобан уч фарзанд отаси Али Абдусатторов қизининг рус синфида ўқишини таъкидлайди:

- Қизим рус синфида ўқийди. Шунга кириллда ëзади. Юракдан чиқариб ëзган. Энди амалга ошириб берамиз тилагини. Қорбобо ëллаб тўрвасига солиб қўямиз совғаларни. (кулади) Қўшнидан манти қасқонни қайтариб оламиз энди. Ўзи воз кечиб юборайлик деб турувдик қасқондан...

Болалар қорбободан совға кутмоқда
Болалар қорбободан совға кутмоқда

XS
SM
MD
LG