Мисрда икки йил ичида иккинчи революция бўлди¸ Сурияда уруш давом этмоқда¸ Туркия ва Украинада намойишлар.... Қуйидаги суратлар йилнинг баъзи муҳим воқеалари ҳақида ҳикоя қилади.
2013 йил суратларда
54
26 июн куни Халқаро наркотикка қарши кураш куни муносабати билан Теҳронда 50 тонна наркотик модда ëқиб юборилмоқда.
55
26 июн куни Хитойнинг Монголия ҳудудига қўнган Шэнчжоу-10 космик кема астронавтлари.
56
Каскадер Туркманистон ғарбида Каспий денгизи курортида 29 июн куни яхта клуби очилиш маросимида чиқиш қилмоқда. Туркман президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов дам олиш ҳудудини туристлар эътиборини тортувчи ҳудудга айлантиришга ҳаракат қилмоқда.
57
Ҳўкиз 8 июл куни Испаниянинг Памплона шаҳридаги Сан Фермин фестивалида иштирокчилар устидан югуриб ўтмоқда.