Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:17

“Южмаш” Пхеньян ўзидан ракета технологияларини сотиб олганини рад этди


"Южмаш" вакиллари Шимолий Корея улардан ракета технологиясини сотиб олгани ҳақидаги миш-мишларни "кулгили" эканини айтмоқдалар.
"Южмаш" вакиллари Шимолий Корея улардан ракета технологиясини сотиб олгани ҳақидаги миш-мишларни "кулгили" эканини айтмоқдалар.

The New York Times газетаси жорий йилнинг 14 август куни Шимолий Корея баллистик ракеталарни ишлаб чиқариш учун технологияларни Украинанинг “Южмаш” заводидан сотиб олган бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар берганидан бери завод халқаро ҳамжамият эътиборини ўзига тортиб келади.

Лондондаги Халқаро стратегик тадқиқотлар институтида ўтказилган ракета бўйича тадқиқотларга ҳамда АҚШ махсус хизматлари экспертларига таянган ҳолда ёзилган The New York Times мақоласида Шимолий Корея “РД-250” ракета двигателларини қора бозорда “Южмаш”дан сотиб олган бўлиши мумкинлиги айтилди. Завод бу двигателларни 2001 йилгача ишлаб чиқарган.

Озодлик радиоси ой бошида “Южное” дизайн бюроси ҳамда “Южмаш” заводининг 16 нафар вакили ва ходими билан суҳбатлашди. Уларнинг барчаси Шимолий Корея улардан ракета технологиясини сотиб олгани ҳақидаги миш-мишларни ёлғон, деб билади.

“Южмаш” директори ўринбосари Володимир Ткаченко:

- Бу бўлмаган гап! - деди ва миш-мишларни “кулгили” дея баҳолади.

“Южмаш” директори ўринбосари Володимир Ткаченко (ч).
“Южмаш” директори ўринбосари Володимир Ткаченко (ч).

“Южмаш” 1944 йили автомобиль заводи ўлароқ очилган. 1951 йилда Совет Иттифоқининг махфий ракета заводига айлантирилган. 1954 йили завод қошида “Южное” дизайн бюросига асос солинган. Ширкатларга минглаб совет физиги, инженери ҳамда дизайнери жалб қилинган.

Заводда Совет Иттифоқининг қитъалараро баллистик ракета ҳамда фазо дастурлари учун ракеталар ишлаб чиқарилган. Завод ишлаб чиқарган таниқли ракеталар орасида НАТО “Шайтон” деб атайдиган “СС-18” ракетаси, “Циклон-2” ва “Циклон-3” фазо ракеталари бор. Шу ва бошқа 1960-йилларда ишлаб чиқарилган ракеталарда “РД-250” двигателидан фойдаланилган.

Аммо Совуқ уруш ўз якунига етиб, Совет Иттифоқи парчаланиб кетанидан кейин завод маҳсулотларига бўлган талаб кескин пасайган.

“Южмаш” расмийларига кўра, Совет Иттифоқи парчаланиши олдидан 40 минг ишчига эга бўлган заводда ҳозир 7 минг одам ишлайди. “Южное” ишчилари сони эса 1980-йиллар охирида 10 минг бўлган. Ҳозирда заводнинг 5 412 ходими бор.

"Южмаш" заводига ҳар кимни ҳам киритавермайдилар.
"Южмаш" заводига ҳар кимни ҳам киритавермайдилар.

2014 йили Россия Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилиб олиб, мамлакат шарқида россияпараст айирмачиларни дастаклай бошлаганидан кейин, икки заводнинг Москва билан бўлган ҳамкорлиги тугади. Жорий йил январида завод директори Серҳий Воит завод тушуми 2014 йилдан олдинги тушумдан 75 фоизга озайганини таъкидлаган эди.

Август ойида эса The New York Times газетаси экспертларга таянган ҳолда, Шимолий Корея баллистик ракеталарни ишлаб чиқариш учун технологияларни “Южмаш” заводидан сотиб олган бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар қилди.

Бунинг ортидан Украина расмийлари мамлакат Шимолий Кореяга ракета двигателлари ва бошқа технологияларни сотмагани таъкидлади. Озодликка интервью берган “Южмаш” ва “Южное” ходимлари ҳам Шимолий Корея улардан ракета технологиясини сотиб олганини рад этишди.

Озодлик суҳбатлашган мустақил мутахассислар ҳам Шимолий Корея “РД-250” ракеталари дизайнени қўлга киритиб, уни ўзгартиргани ҳақидаги хабарларга ишонмасликларини таъкидлашди.

Бу орада завод расмийлари ўз маҳсулотларига бўлган талаб ўсиб бораётгани таъкидладилар. Улар кейинги йилда ўз ракеталарига бўлган талаб 1,5-3 фоизга ўсишини кутмоқдалар.

XS
SM
MD
LG