Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 12:51

Зимбабве президенти Роберт Мугабе истеъфо бергани ҳақда мамлакат парламенти спикери Жейкоб Муденда сешанба куни маълум қилди. Мудендага кўра, Мугабе президентликдан истеъфо бергани ҳақда депутатларга ёзма шаклда билдирган. Мугабенинг истеъфо хати эълон қилинган эса-да унинг ўзи ҳозирча бу ҳақда расмий баёнот билан чиққани йўқ.

20 ноябрь куни мамлакатдаги етакчи партия президент Роберта Мугабени эгаллаб турган турган лавозимидан бўшатганини эълон қилган эди.

ZANU-PF партияси мулозимларига кўра, партиянинг 19 ноябрда ўтказилган фавқулодда мажлисида Мугабенинг ўрнига яқинда лавозимдан бўшатилган вице-президент Эммерсон Мнангагва тайинланган.

Хабарларга қараганда, Мугабенинг хотини Грейс ҳам партиядан ўчирилган.

Зимбабве президенти Роберт Мугабе якшанба кунги телемурожаатида ўз партиясининг истеъфога кетиш ҳақидаги таклифини эътиборсиз қолдирган эди.

Мугабе баёнот бериб, ўтган асрнинг 80 йилларида эълон қилинган миллий келишув сиёсати мамлакат бирлигини сақлаб қолишда ижобий роль ўйнаганини таъкидлади.

У қўлга киритилган ютуқлар эсдан чиқармаган холда бугундан бошлаб Зимбабве халқи олға интилишига ишонч билдирди.

Мугабе ўз маъмуриятининг юқори лавозимли аъзолари ва ҳарбийлар қуршовида ўтирган ҳолда халққа мурожаат қилди. У бир неча бор сўзларни такрорлади, адаштириб юборди ва мурожаат матнини босганча турди.

Ўтган ҳафта бошида Зимбабве пойтахти Хараре шаҳрининг муҳим нуқталарини зирҳли техникадаги аскарлар эгаллади. Ўшанда мамлакат армияси бу ҳолат ҳарбий тўнтариш эмаслигини айтган.

Армия матбуот котиби телевидение орқали президент Мугабе ва унинг оиласи хавф-хатардан йироқ эканлигини айтган эди.

15 ноябрь кунги хабарларда Зимбабведа Мугабедан кейин ҳукумат тепасига ким келиши бўйича келишмовчиликлар юзага келгани айтилган эди.

Мугабе 1980 йилдан бери мамлакатга етакчилик қилиб келади.

Шу билан бирга у дунёдаги энг кекса давлат раҳбаридан бири ҳисобланган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG