Кремль АҚШнинг санкциялар бўйича янги қонуни лойиҳасидан норози

Президент Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Москва расмийлари АҚШ Сенатида Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни қатъийлаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганига норозлик билдирмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси президент Трампни санкцияларни енгиллаштириш ёки қатъийлаштириш ваколатидан маҳрум қилади.

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков мазкур қонуннинг ишлаб чиқилиши “Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни бира –тўла вайрон қилади”, деб айтди.

Унга кўра, мазкур қонун қабул қилинадиган бўлса, Москва жавоб тариқасида ўз қонунини ишлаб чиқади ва бу ҳаракатлар ортидан “икки давлат сиёсий ҳамда дипломатик жиҳатдан боши берк кўчага қамалиб қолади”.

Президент Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков

-Мазкур қонунга муносабат чуқур таҳлилдан сўнг шакллантирилади ва бу тўғридаги қарор сўзсиз президент Путин томонидан қабул қилинади, - деб билдирди.

Москва 2014 йил баҳорида Украина ҳудуди ҳисобланадиган Қримни аннекция қилиши ортидан Ғарб давлатлари Россияга нисбатан санкцияларни жорий этган эди.