Саудия Арабистони 16 август куни ҳаж зиёратини амалга оширмоқчи бўлган қатарликлар учун чегапрасини очди.
Расмий маълумотларга қараганда, Салва чегара пунктидан ҳажга бораётган қатарликлар махсус жорий этилган электрон рухсатномаларга эга бўлмаслаар ҳам Саудия ҳудудига киритилади.
Бундан ташқари сентябрда Саудиянинг иккиита аэропорти ҳам Қатардан ҳажга келаётганларни ташиётган самолётлар учун очилади.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Бин Салмон Қатар шайхи Абдулла бин Али бин Абдулла бин Жассим ал Таний билан учрашганидан сўнг чегаралар очилган. Мазкур учрашувда ал Таний Саудия Арабистонини ҳаж зиёратини сиёсийлаштираётганликда айблаган эди.
5 июнь куни Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Миср ва бошқа мамлакатлар Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблаб, дипломатик ва иқтисодий алоқаларини узган эди.