Линклар

Қатар иқтисодий қамалга қарши тура оладиган заҳирага эга эканини билдирди


Қатар Марказий банки раиси шайх Абдулла бин Сауд ал Таний.

Қатар Марказий банки араб давлатлари томонидан эълон қилинган қамалга қарши тура олиш учун 340 миллиард доллар заҳирага эга эканини маълум қилди.

Марказий банк раиси шайх Абдулла бин Сауд ал Таний 10 июлда “Бизда шок ҳолатидан сақланиб қолишга етарли даражада маблағ мавжуд”, деб айтди.

Танийга кўра, мазкур маблағнинг 40 миллиард доллари Марказий банкда сақланаётган валюта заҳираси ва олтиндан иборат. Қатар инвестиция жамғармаси эса яна 300 миллион доллар заҳирага эга.

5 июнь куни Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Миср ва бошқа мамлакатлар Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблаб, дипломатик ва иқтисодий алоқаларини узган эди.

XS
SM
MD
LG