Қозоғистондаги яна бир заводда Ravon автомобилларини йиғиш режалаштирилмоқда.

Қозоғистондаги яна бир заводда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Ravon автомобилларини йиғиш режалаштирилмоқда.

Nur.kz нашрининг хабар беришича, ҳозир Усть-Каменогорскдаги “Азия авто” ширкатида Ravon R2 ва Ravon R4 автомобилларини йиғиш имкониятлари ўрганилмоқда.

Хабарда айтилишича, мазкур заводда йиғиладиган ўзбек автолари модел қатори янги русумдаги автомобиллар билан ҳам тўлдирилиши мумкин. Ҳозирча қўшма корхонада юқорида айтилганлардан ташқари яна қандай моделлар ишлаб чиқарилиши маълум эмас.

Жорий йилнинг май ойи охирларида GM Uzbekistan ва AllurGroup Қозоғистоннинг Қўстанай вилоятидаги "СариаркаАвтоПром"ширкати базасида Ravon Nexia R3 автомобилини йиғиш ишларини бошлади.

“Биринчи йилда Қозоғистон автозаводида 3000 дона шу русумдаги машина ишлаб чиқарилади”¸ дейилади бу ҳақда AllurGroup компанияси эълон қилган баëнотда.