Ўзбек-қирғиз чегарасида ўзаро ишонч шартномаси кучга кирди

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан ўтиш учун навбат кутаётган одамлар.

Қирғизистон билан чегара ҳудудида ишонч чоралари бўйича давлатлараро битим кучга кирди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, мазкур битим 2017 йил 6 октябрида президентлар Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев томонидан имзоланган эди.

Мазкур битим 2018 йилнинг 6 февраль куни кучга кирди.

Қирғизистоннинг ўша пайтда президенти Алмазбек Атамбаев 2017 йилнинг 5-6 октябрида Тошкентга расмий ташриф билан келган ва ташриф доирасида 13та ҳужжат имзоланганди.

Мазкур учрашув пайтида "Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон республикаси ўртасидаги стратегик ҳамкорлик, ишонч ва қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида”ги шартнома имзоланган ҳужжатлар орасида энг асосийси бўлди.