Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:28

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш шартномаси имзоланди


Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари Тошкентда.

Тошкентда президентлар Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев 5 октябрь куни ўтган музокаралардан сўнг 13та ҳужжатни имзоладилар.

Озодлик радиоси мухбирининг президентлар учрашувини ёритаётган журналистлар таркибиди бўлган мухбирининг билдиришича, "Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон республикаси ўртасидаги стратегик ҳамкорлик, ишонч ва қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида”ги шарнома имзоланган ҳужжатлар орасида энг асосийси бўлди.

Томонлар Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг аниқланиб бўлинган қисми юзасидан ратификация ҳужжатлари билан ҳам алмашинган.

Бундан ташқари ҳамкорликда иқтисодий жиноятлар ҳамда наркотик ноқонуний савдосига қарши кураш, Ўзбекистондан Қирғизистонга минерал ўғитларни етказиб бериш, транспорт, сайёҳлик ва ҳарбий соҳада ҳамкорлик шартномаларига ҳам қўл қўйилди.

Наманган шаҳар ҳокимияти билан Жалолобод шаҳри ҳокимияти, Фарғона шаҳар ҳокимияти билан Боткен шаҳар ҳокимияти ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича ҳужжатлар ҳам қабул қилинди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев 5 октябрь куни икки кунлик давлат ташрифи билан Тошкентга келган эди.

Бундан аввал 5-6 сентябрь кунлари Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Бишкекка борган.

XS
SM
MD
LG