Ўтган йили минг нафардан кўпроқ одамга Ўзбекистон фуқаролиги берилди

Ўзбекистонда 2017 йилда минг нафардан кўпроқ одамга Ўзбекистон фуқаролиги берилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 8 март куни Ўзэкспомарказда Халқаро хотин-қизлар куни билан ўтказилган тантанада маълум қилди.

“Ўзбекистон Республикаси фуқаролги 1 100 нафар одамга берилди, улар мамлакатда яшаган, аммо фуқароликка эга бўлмаган. Улар орасида юзлаб аёллар ҳам бор, бу эса шубҳасиз шахс эркинлиги ва ҳуқуқларини таъъминлаш йўналишидаги муҳим қадамдир”, деб иқтибос келтиради президент сўзларидан Podrobno.uz.

Хабарда айтилишича, 1991 йилдан 2007 йилгача ўтган 16 йил ичида фақат 482 одамга фуқаролик берилган. Кейинги йиллар учун эса бу борада маълумот эълон қилинмаган.

Мирзиёев фуқароликка қабул қилиш тўғрисидаги ўзининг энг биринчи фармонини 2016 йилнинг декабрида имзолаган эди. Ўшанда 179 одамга Ўзбекистон фуқаролги берилган.