АҚШ мудофаа вазири Сурияни кимёвий қурол қўлламаслик ҳақида огоҳлантирди

АҚШ мудофаа вазири Жим Маттис.

АҚШ мудофаа вазири Жим Маттис Сурияни “ҳукумат армияси томонидан кимёвий қурол қўлланилиши мақсадга мувофиқ эмаслиги” тўғрисида огоҳлантирди ва Россияни Сурия президенти Башар Ассадни қўллаётгани учун танқид қилди.

-Россия ё вазиятнинг асл моҳиятини тушунмаяпти ёки Сурия президенти Башар Ассад билан тил бириктириб олган. Хлорли газ қўлланилаётгани ёки хлорли газ қўлланилиш симмтомлари аниқлангани юзасидан бизда жуда кўп маълумотлар бор,- деди Жим Маттис 11 март куни Оммонга қилган сафари чоғида журанилистларга интервью берар экан.

Аввалроқ Сурия ҳукумат армияси мухолифат анклави бўлиб қолаётган Ғута шаҳри шарқида хлорли газ қўллангани тўғрисида хабарлар пайджо бўлган эди. Сурия ҳукумати бу хабарни инкор қилган.

Маттис тинч аҳолига нисбатан хлорли газ қўллагани учун Сурия ҳукуматидан қассос олиниши билан таҳдид қилмади, аммо президент Дональд Трамп ўз назарида зарур бўлган қарорни қабул қилиши учун “сиёсий имкониятларга эга бўлгани”ни билдирди.

Ғута Сурияда мухолифат томонидан назорат қилинаётган ягона ҳудуд бўлиб қолмоқда. Шаҳарда уч ҳафтадан бери ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида бораётган жанглар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан камида бир минг нафари ҳалок бўлди.